Владимир Норов раислигида Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъатининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Вазирлик матбуот хизматининг хабар беришича, унда Ўзбекистон фуқароларининг хориждаги қонуний ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, шунингдек, ватандошлар билан алоқалар йўналишларида вазирлик ва хорижий муассасалар фаолиятини ҳар томонлама жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар билан маданият, фан ва таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва туризм, гуманитар алоқалар соҳаларидаги ҳамкорлигига доир долзарб вазифалар кўриб чиқилди.
ТИВ тизимининг кадрлар салоҳиятини ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари ҳам видеоконференцалоқа орқали қатнашган учрашув якунида масъулларга аниқ топшириқлар берилди.
Изоҳ (0)