Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига республиканинг доимий аҳолиси сони 35,8 миллион кишини ташкил этмоқда.
Мамлакат аҳолиси йил бошидан буён ҳар ойда ўртача 61,1 минг кишига кўпайган. 2022 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 2 минг кишига кўпаймоқда.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон доимий аҳоли сони бўйича МДҲда учинчи ўринда. Ўзбекистон туғилиш бўйича МДҲда биринчи ўринда туради.
Изоҳ (0)