Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ижтимоий тармоқларда ҳуқуқ-тартибот органлари ҳақида асосланмаган маълумот тарқатган фарғоналик блогерга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Фарғона вилояти Учкўприк туманида яшовчи блогер Саддамҳусайн Акбаров YouTube тармоғидаги каналида видео жойлаштирган.

Видеода блогер ички ишлар ходимларини ҳақорат қилиб, уларни обрўсизлантирувчи маълумотларни тарқатган.

Юқоридаги ҳолат юзасидан Саддамҳусайн Акбаровга нисбатан маъмурий тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний қарор қабул қилиниши учун жиноят ишлари бўйича Учкўприк тумани судига юборилган. Суд томонидан ҳуқуқбузарга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
«Ҳудудгазтаъминот» аҳолини газдан оқилона фойдаланишга чақирди
Маҳаллий
«Кимдир жавоб бериши, кимдир қусиши керак» — фаоллар газ ва электр муаммоси сабабчиларига жазо сўрамоқда
Маҳаллий
Тошкент вилоятида эр-хотин ва уларнинг уч ойлик чақалоғи ис газидан вафот этди