Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг лавозимидан озод этилиши кутилаётгани айтилган хабар тарқалди. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати мазкур хабарга муносабат билдириб, буни рад этди.

Норасмий манбалар томонидан тарқатилган хабарларда гўёки Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг ўрнини бўшатиши аниқ бўлгани, бироқ унинг ўрнига номзод танланаётгани боис жараён бироз чўзилаётгани айтилади. Бу хабарлар мутлақо асоссиз бўлиб, воҳадошларимиздан норасмий манбалар ва ижтимоий тармоқлардаги бу каби асосланмаган ёлғон маълумотларга ишонмасликларини сўраймиз, — дейилади ҳокимлик маълумотида.
Ҳокимлик ахборот хизмати шунингдек, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик борлигини эслатган.

Аввалроқ Боболовга тегишли экани айтилган аудиоёзувлар тарқалгач, Президент админстрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов ҳоким президент қарори билан ўз фаолиятини давлат сиёсати ва амалга оширилаётган ислоҳотларга мос равишда ташкил этмагани, ҳокимларга қўйиладиган талабларга риоя этмасдан, мажлис қатнашчиларини ҳақорат қилгани ва бу билан кенг жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлгани учун жазоланганини айтиб, «Тўра Боболов, сиз ўрнак бўлмаяпсиз. Интернетда чиққан гапларни монтаж дедингиз. Лекин экспертиза сизнинг овозингизни тасдиқлади. Президентимиз топшириғи билан сизга интизомий жазо чораси сифатида ойлик иш ҳақининг 40 фоизи миқдорида жарима қўлланди», — деганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
Неймар Бразилиянинг ЖЧ—2022 1/8 финалдаги ўйинини ҳам ўтказиб юбориши мумкин
Дунё
Эдвард Сноуден қасамёд қилиб, Россия паспортини қабул қилиб олди
Спорт
«Зенит» — «Спартак» ўйинидаги оммавий муштлашув иштирокчилари жазоланди