• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда фарзанд тарбиясига доир дастур ишга туширилди

    Ўзбекистонда болаларнинг ақлий салоҳиятини кучайтириш, мулоқот кўникмаларини яхшилаш ҳамда ота-оналар ва бобо-бувилар билан алоқаларни шакллантиришга ёрдам берувчи фарзанд тарбиясига доир дастур ишга туширилди.

    «Беш қадам» эрта ёшдаги (0-5 ёш) болаларни тарбиялашга қаратилган платформа ҳисобланади. Бу Австралиядаги инсонпарварлик ташкилоти Minderoo Foundation жамғармаси яратган Thrive by Five дастурининг ўзбекча талқинидир. Дастур Мактабгача таълим вазирлиги ва Инновация маркази билан ҳамкорликда яратилди.

    «Беш қадам» дастурида эрта ёшдаги болалар билан бажариладиган 100 дан ортиқ машғулотлар жамланган бўлиб, у ота-оналар ва бобо-бувиларни ўз фарзандларининг тарбияси билан ҳар куни шуғулланишга ундайди. Дастурдаги бу каби машғулотлар нейробиологиядаги сўнгги тадқиқотлар ва болаларни тарбиялашга оид анъанавий услубларни уйғунлаштирган ҳолда ишлаб чиқилган.

    Дастурнинг асосини қуйидаги учта ишланма ташкил қилади:

    • «Беш қадам» иловаси: 0-5 ёшдаги болаларнинг ота-онаси ва тарбиячиларига мўлжалланган, бепул юклаб олиш ва ишлатиш мумкин.
    • Ёрдамчи контент: аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳимояга муҳтож қатламини ҳам эътибордан четда қолдирмаслик мақсадида материаллардан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш учун онлайн ва офлайн каналлар орқали тарқатилади.
    • Австралиялик мактаб ўқувчиси Молли Райтнинг TED Talk шоусида сўзлаган ва 2021 йилда энг машҳур Тед нутқига айланган «Қандай қилиб ҳар бир бола беш ёшгача ривожланади» мавзусидаги нутқи.
    Беш ёшга етганда, боланинг мияси аллақачон катта одам миясининг 90 фоиз имкониятига тенг бўлади. Тадқиқотлар болалар билан эрта ёшданоқ ва тез-тез суҳбатлашиш унинг когнитив ривожланишида муҳим аҳамият касб этишини кўрсатмоқда. Ҳатто беркинмачоқ сингари содда ўйинлар ҳам эрта ёшдаги камолотига салмоқли таъсир қилиши илмий далиллар билан исботланган.

    «Ўзбекистон мактабгача таълим қамровини оширишни ўз сиёсатидаги устувор вазифалардан бири сифатида белгилади. Аммо бола камолотидаги энг аҳамиятли йиллар у мактабга боргунча юз беради. Вазирлигимиз шу мантиқдан келиб чиқиб мазкур лойиҳанинг салоҳиятини дарров англаб етди. ‘Беш қадам’ дастури ота-оналарга фарзанд тарбиясида ёрдам берувчи илғор восита ҳисобланади», — дейди мактабгача таълим вазири Агриппина Шин.

    Minderoo Foundation жамғармаси Thrive by Five дастурини Сидней университетининг Мия ва онг маркази билан ҳамкорликда ишлаб чиққан. Сидней университети тадқиқотчилари ижтимоий меъёрлар, ота-онанинг фарзанд тарбиясидаги ўрни, шу билан бир қаторда, ҳар хил мамлакатлардаги диний, маданий ва экологик омилларни чуқур таҳлил қилишди.  Шундан кейин улар когнитив ривожланиш, жисмоний саломатлик ва мулоқот кўникмалари соҳасидаги сўнгги илмий маълумотларни мазкур мамлакатларнинг маҳаллий шароитларига мослаштирди.

    Ўзбекистон Thrive by Five дастурининг маҳаллий талқини ишга туширилган бешинчи мамлакат бўлди.  Жамғарма ушбу дастурни бутун жаҳон бўйлаб 30 та мамлакатда ишга тушириб, болани эрта ёшдан тарбиялашнинг аҳамиятини имкон қадар кўп аҳолига тушунтириш, шунингдек, болаларнинг салоҳиятини эрта ёшдан ривожлантириш учун ота-она ва тарбиячиларга кенг имкониятлар тақдим этишни режалаган.

    14.10.2022, 16:12   Изоҳ (0)   16587
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғона ҳокими «Заковат»нинг якуний босқичида ғолиб бўлган мактаб ўқувчилари ва уларнинг устозини рағбатлантирди

    14.10.2022, 16:02

    «Фирибгарликка қарши оммавий иммунитет ҳосил қилиш керак» — Шуҳрат Қурбонов

    14.10.2022, 15:48

    Тошкентда иситиш мавсуми арафасида 1600 дан ортиқ носозликлар бартараф этилди

    14.10.2022, 15:31

    Шавкат Мирзиёев МДҲ маконида озиқ-овқат маҳсулотлари тўсиқларсиз етказиб берилиши учун шароитлар яратиш ҳақида гапирди

    14.10.2022, 15:12

    МДҲ доирасида тўлақонли эркин савдо зонасини шакллантириш — Ўзбекистоннинг энг муҳим манфаатлардан бири ҳисобланади

    14.10.2022, 14:53

    «Максимал 4-5 дақиқангиз бор». Шуҳрат Қурбонов пластик картадаги пул ўғирланганда нима қилиш кераклигини айтди

    14.10.2022, 14:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Турк сериаллари суратга олинадиган жойларга саёҳат: қайси ҳудудда машҳур актёрларни учратиш мумкин?

    Кино | 18 июл, 16:30

    Form компанияси сузувчилар учун Smart Swim 2 номли “ақлли” кўзойнакларни тақдим этди (фото)

    Технологиялар | 18 июл, 16:20

    Ўзбекистонда доллар курси яна 12 600 сўмдан тушди

    Ўзбекистон | 18 июл, 16:14

    Польша Венгрия билан дипломатик алоқаларни қисқартирди

    Дунё | 18 июл, 16:12

    Британиялик олимлар Антарктиданинг 1,5 млн йиллик муз бўлагини эритишга киришди

    Дунё | 18 июл, 15:56

    Винисус рекорд сумма эвазига Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши мумкин

    Спорт | 18 июл, 15:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.