Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Анақара Украинадаги зиддият дипломатик йўл билан тартибга солиниши тарафдори ва томонлар ўртасида ярашувга эришиш учун ўз саъй-ҳаракатларини давом эттириш ниятида. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Остонада бўлиб ўтаётган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари кенгаши саммитида айтиб ўтди, деб ёзади «РБК». Ушбу саммитда Россия президенти Владимир Путин ҳам қатнашмоқда.

Фото: «РБК»

Фото: «РБК»

«Бизнинг мақсадимиз — баъзи қийинчиликларга қарамай, ҳозир эришилган суръатни сақлаб қолиш ва, сулҳга эришиб, иложи борича тезроқ қирғинни тўхтатиш», — деди у.

Эрдўғоннинг сўзларига кўра, Украинадаги жанговар ҳаракатлар оқибатларини «минтақавий ва глобал кўламда» барча мамлакатлар ҳис қилмоқда. Туркия етакчиси ушбу оқибатларни бартараф этишда ўз мамлакати эришган «аҳамиятли ютуқлар»ни, хусусан, Украина портларида қолиб кетган донни чиқариб кетиш имконини берган битимни яна бир бор таъкидлаб ўтди.

Аввалроқ Москва ва Ғарб ўртасида Украина бўйича музокараларда воситачиликни таклиф қилиш учун Эрдўғон Путин билан Остонада учрашиши хабар берилган эди. «Президент Эрдўғон Путин билан Украинада ўт очишни тўхтатиш режимига эришиш учун биз кўришимиз мумкин бўлган чораларни, бизнинг истиқболларимизни муҳокама қилади», — деган эди Туркия етакчисининг расмий вакили Иброҳим Калин.

Сентябрь охирида Эрдўғон россиялик ҳамкасби Владимир Путинни Украина атрофидаги кескинликни камайтириш ва Украина донини олиб чиқиш бўйича келишувни узайтириш учун қадамлар ташлашга чақирганди. Шунингдек, Эрдўғон, ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсон вилоятларидаги референдумлар масаласига тўхталиб, Путинга тинчликка яна бир имконият беришни таклиф қилганди.

Туркия Россиянинг Украинага ҳужуми бошланганидан кейин улар ўртасида кўп марта воситачилик қилган. Хусусан, «дон келишуви» Туркия иштирокида тузилган бўлиб, у Украина портларидан дон импорт қилишни бошлаш имкониятини берганди. Шунингдек, Россия ва Украина ўртасида асирлар алмашинувидан кейин, «Азов» полки командирлари Туркияга юборилганди.

Эрдўғоннинг ўзи ҳам Россия, ҳам Украина билан «очиқ мулоқот» олиб бораётган ягона етакчи эканини таъкидлаганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Песков сафарбарликнинг янги тўлқини ҳақидаги тахминларни «провокация» деб атади
Маҳаллий
Қибрайдаги заправкада ёнғин чиққани ҳақидаги хабарлар юзасидан расмий маълумот берилди
Дунё
Алла Пугачёва, Елена Зеленская ва эронлик намойишчилар BBC’нинг энг нуфузли аёллар рўйхатига кирди