• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Ўзбекистонда қанча ва қандай бодом навлари етиштирилади?

    Ўзбекистонда 2022 йил барча тоифадаги хўжаликларнинг жами 7,9 минг гектарида, шундан 6,2 минг гектар фермер хўжаликларида, 1,7 минг гектар аҳоли томорқаларида бодом етиштирилмоқда. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар бермоқда.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Ёш бодомзорлар 5,1 минг гектар бўлиб, ўртача ҳосилдорлик гектарига 102 центнерни ташкил этади. Мамлакатда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан ҳар йили 27,8 минг тонна бодом ишлаб чиқарилади.

    2022 йилда фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 2,6 минг гектар бодом боғларини барпо этиш режалаштирилган бўлиб, жорий йил баҳор ойларида 1,9 минг гектарга бодом боғлари барпо этилди. Қолган 699 гектар майдонга октябрь—ноябрь ойиларида экилиши ташкил этилади.

    Ўзбекистон ҳудудида экиш учун тавсия этилган ва қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестрига киритилган бодомнинг «Бумажноскорлупий», «Первенес», «Туркменский» «Светлий», «Угамский» ва «Валтинский», «Малика» каби маҳаллий навлари мавжуд.

     

    Ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларини инобатга олиб, бодом етиштириш бўйича ихтисослаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

    Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ, Миришкор, Касби туманлари, Наманганда Косонсой, Поп, Чуст, Янгиқўрғон туманлари, Самарқандда Қўшробод тумани, Сурхондарё вилоятида Жарқўрғон, Сариосиё туманлари, Жиззах вилоятининг Ғаллаорол, Зомин, Тошкентда Оҳангарон туманларининг айрим ҳудудлари бодом етиштиришга ихтисослаштирилди.

    2021 йилда 5,5 млн долларлик 2,1 минг тонна бодом экспорт қилинган бўлса, 2022 йил сентябрга қадар бу кўрсаткич 3,5 млн долларлик 4,7 минг тонна деб қайд этилди.

    Ёруғсевар, турли иқлимга мослашувчан

    Бодом етиштиришга ихтисослаштирилган ҳудудлардан ташқари, у Фарғона водийсида, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида кенг тарқалган.

    Бодом дарахтининг бўйи баланд, шох-шаббаси пирамида шаклида ёки тарвақайлаган бўлади, илдиз тизими бақувват, 6 метр чуқурликкача тарқалиб ўсади. Бодом дарахтлари одатда 6-8 метргача бўлади. Айрим ҳолларда дарахтининг баландлиги 12 метргача бўлиши мумкин.

     

    У қурғоқчиликка жуда чидамли бўлиб, жой танламасдан, сувсиз, тошлоқ ва тоғнинг унумсиз жанубий ёнбағирларида ҳам яхши ўсади.

    Бодом кўчати кузда ёки эрта баҳорда экилади. У ёруғликка талабчан бўлганлиги сабабли салқин жойларда яхши ўсмайди, таркибида оҳаги бўлган соз тупроқларда яхши ривожланади. Бодом ёруғсевар, иссиққа ва қурғоқчиликка жуда чидамли бўлади.

    Бодом энг эрта, бошқа мевали дарахтлардан олдин — февраль ва мартнинг бошларида гуллайди, шунинг учун текисликларда баҳорги совуқлар уни зарарлайди. Бодом меваси август—сентябрда пишади.

    Бодом 3—4 ёшидан ҳосилга киради, 12—18 ёшидан 35—40 йилгача яхши ҳосил беради. Яхши парваришланса, 60—100 йил яшаб, ҳосил бериши мумкин.

    Иқлим

    Бодом қишки совуқларга чидамли бўлишига қарамай, баҳорнинг охирларида совуқ ҳаво келиши доимий кузатиладиган жойларда фақат гуллашни кечроқ бошловчи навлар танланиши ишончлироқ бўлади.

    Бодом навлари

    Унинг қуйидаги юқори сифатли навлари истиқболли сифатида экишга тавсия этилган: «Гўзал», «Тян-шан» маҳаллий нави, Кеч гуллайдиган «Бўстонлиқ», кеч гуллайдиган «Никитин», «Угом», «Юпқа пўчоқ», «Ялта», «Малика», «Зарина», «Қиличнусха», «Ўзбек ғалвираги» кабилар.

    Ҳосилни йиғиб олиш

    Бодом ҳосилини йиғиш даври минтақа ва етиштирилаётган навга қараб ўзгаради. Мамлакатда бодом ҳосили асосан июль ўрталаридан бошлаб август ва сентябр ойларигача давом этади.

    Навлардан ташқи қобиқнинг етилган мевадан осонгина ажралиши яъни очилиши муҳим хусусиятдир. Дарахт устида етилишга яқин қолган меваларда яшил қобиқ ёрилади ва қисман қуриб ранги ўзгаради. Етилиб пишган мевалар силкитилганда тўкилиши яхши бўлади.

    11.10.2022, 15:33   Изоҳ (0)   13050
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    The Guardian: Камбағал давлатлар соғлиқни сақлашга Ғарбдан тўрт баравар кам маблағ сарфлайди

    11.10.2022, 13:56

    Киевдаги портлашлар таъсири: буғдой нархи уч ойлик энг юқори даражага кўтарилди

    11.10.2022, 13:23

    Саудия Арабистони ҳозирги шароитда Осиёнинг нефтга бўлган талабини тўлиқ қондира оладими?

    10.10.2022, 23:48

    Bloomberg: Европанинг айрим давлатларида Украинани таъминлаш учун қурол-яроғ тугаяпти

    10.10.2022, 23:26

    БМТ маблағ етишмаслиги сабабли қочқинларга ёрдам камайиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди

    10.10.2022, 23:04

    Беларусь Россияга гўшт-сут маҳсулотлари экспортини вақтинча чеклади

    10.10.2022, 19:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.