• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Ҳозир кимнинг иши юришмаса, қўшиқ айтяпти». Элмурод Ҳақназаров ўзини Отабек Муҳаммадзоҳиднинг шогирди қилиб кўрсатгани ҳамда тўйларда бурни сингани ҳақида (видео)

    «Дизайн» жамоаси аъзоси Элмурод Ҳақназаров «Дарё» нашрининг YouTube’даги каналига берган интервьюсида пул топиш учун санъатга қадам қўйгани ва Отабек Муҳаммадзоҳиднинг ёлғон шогирди бўлиб тўйларга чиққани ҳақида сўзлаб берди.

    — Фарғона политехника институтига шартнома асосида ўқишга қабул қилинганман. Моддий имкониятимиз яхши бўлмагани учун дадамга ўқимайман, десам «Бир амаллаб тўлаймиз», деган. Ҳақиқатан ҳам биринчи олти ойлик шартнома пулини ишхонасидан пул ўтказиб, тўлаб берганди. Аммо шартнома пулидан ташқари ҳам харажатлар бор эди. У пайтларда баҳо олиш учун ҳам пул бериларди. Моддий имкониятимни яхшилаш ҳақида ўйлаб юрган пайтимда дадам раҳматли Ҳожибой Тожибоевнинг концертини томоша қилиб ўтирган экан. Юз-қўлимни юваётган пайтим устознинг «Ҳозир кимнинг иши юришмаса, қўшиқ айтяпти», деган гапи қулоғимга чалинди. Дадам маза қилиб кулиб концерт кўраётганда, мен жуда ёмон аҳволга тушдим.

    «Менинг ҳам ишим юришмаяпти, қўшиқ айтиб кўрсаммикан?» деб хаёлдан ўтказдим. Раҳматли Охунжон Мадалиевнинг ашаддий мухлиси эди. Кассетасини олиб келиб, 30 га яқин қўшиқларини ёд олдим. Ундан кейин Шерали Жўраев ва Отабек Муҳаммадзоҳиднинг қўшиқларини ёд олдим. Мусиқий билимим бўлмаса-да, қўшиқ айтишга жиддий аҳд қилгандим. Кейин устоз санъаткор Отабек Муҳаммадзоҳиднинг уйига бориб, шогирдликка олишини сўрадим. У «Битта қўшиқ айтинг-чи?» деган. Ижромдан сўнг «Йўқ ука, қўшиқ бундай айтилмайди, ўрганиб, кейинроқ келасиз», деб хайрлашган. Орадан 6 ой ўтиб, яна уйига борганман. Ўшанда жамоасидаги барча созандалар билан давра қуриб ўтирган экан.

    Ҳар доимгидек яна қўшиқ айтишимни сўради. Ижромдан сўнг мулойимлик билан «Жон ука, сиз ритмни ҳам ҳис қилмаяпсиз», деб турганида «Ака, гапнинг очиғи, шартнома асосида ўқишга кирганман. Шароитим у қадар яхши эмас. Шогирд қилиб олмасангиз ҳам, майли, ёнингизда турсам бўлди. Дисклар тарқалса, одамлар мени сизнинг шогирдингиз деб ўйлаб тўйга чақиради, шунда мен ҳам шартнома пулини тўлашга қийналмайман. Аммо 4 йилдан кейин қўшиқ айтишни йиғиштираман», деганимда ҳаммалари кулиб юборишган. Отабек ака ҳам кулиб, «Сиздан қўшиқчи чиқмайди-ю, аммо қизиқчи бўлсангиз бўлади. Гапларингиз дона-дона», деганди. Бу воқеадан бир кун аввал институтда «Қувноқлар ва зукколар» жамоасига таклиф этишганда «Битта гапни тўғри айтолмайман-ку», деб рад этгандим.

    Эртаси куни институтга бориб, жамоага қўшилганман. Хуллас, санъатга қизиқишимга Ҳожибой Тожибоев ва Отабек Муҳаммадзоҳидлар сабаб бўлишган. Аммо Отабек ака шогирдликка олмаган. Созанда акаларга секин қўнғироқ қилиб, бугун қайси тўйхонада хизмат қилишини сўрардим. Костюм-шимларни кийиб, Отабек акага яқинроқ туришга ҳаракат қилардим. Отабек ака мени унутиб ҳам юборганди. У пайтларда Отабек ака иштирок этган тўйларнинг диски тарқаб кетарди. Мени кўпчилик ҳофизнинг шогирди деб билиб, тўйларига таклиф этишни бошлашди. Кўп ўтмай тўйларда ҳофизлик қилиш осон эмаслигини тушунганман. Тўрт йил ичида тўйларда ҳофизлик қилиб қўлим, бурним синган, кўп марта кўзим кўкарган. Аммо ваъдамда туриб, тўрт йилдан кейин қўшиқчилик қилишни тўхтатганман, — дейди «Дизайн» жамоаси аъзоси Элмурод Ҳақназаров.

    Мавзуга доир: «Пул топиш учун юзимни беркитиб, кўча супурганман». Элмурод Ҳақназаров болалигидаги аччиқ хотиралар ҳамда футболчи бўлиш орзуси армон бўлгани ҳақида (видео)

    11.10.2022, 15:47   Изоҳ (0)   18392
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Таниқли турк актёри Мурат Йилдирим биринчи марта ота бўлди

    11.10.2022, 09:49

    Instagram: Дилсўз билан ажрашган Фаррух Раимов, Озода Нурсаидовага аталган сюрприз, Дилдора Ниёзова хонадонидаги шодиёна

    10.10.2022, 22:34

    «Оёғини босиб олганимда, кўзингга қарамайсанми семиз, деган» — Шукурулло Исроилов рафиқаси билан қандай танишгани, фарзандлари ҳамда келинлари ҳақида (видео)

    10.10.2022, 20:45

    «Уйимдаги пардаларга нина ва тирноқ қистириб кетишган, авария уюштиришган». Собиржон Мўминов ҳаётидаги қийинчиликлар ҳамда йўқотишлар ҳақида (видео)

    10.10.2022, 19:20

    Иқтисодиёт бўйича 2022 йилги Нобель мукофоти совриндорлари эълон қилинди

    10.10.2022, 15:59

    «Пул топиш учун юзимни беркитиб, кўча супурганман». Элмурод Ҳақназаров болалигидаги аччиқ хотиралар ҳамда футболчи бўлиш орзуси армон бўлгани ҳақида (видео)

    10.10.2022, 12:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кортни Кокс, Белла Ҳадид ва бошқалар: пластик операция қилдирганидан афсусланган Голливуд юлдузлари

    Кино | 12 июл, 20:35

    JW: Европа Иттифоқи Украинанинг йўқотилган ҳудудларини қайтариб олишидан манфаатдор эмас

    Дунё | 12 июл, 20:20

    “Бу йил Тахтақорача довонида пулли туннел қуриш бўйича шартнома тузамиз” — Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 20:03

    “Реал” Винисиус билан музокараларни тўхтатди

    Спорт | 12 июл, 20:00

    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

    Реклама | 12 июл, 19:30

    Бир нафари ҳалок бўлган: Бош прокуратура Тошкентда етти бола бассейнга чўккани юзасидан баёнот берди

    Ўзбекистон | 12 июл, 19:29

    Ҳиндистонда 270 киши ҳалок бўлган Air India самолёти ҳалокатининг сабаби маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 19:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.