Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Актриса Райҳон Асадова Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳридан кўриниш берди.
Болливуд юлдузи Карина Капур ҳам саҳифасига янги сурат жойлади.
Зулайҳо Бойхонова Европа бўйлаб саёҳат қилмоқда.
Озода Нурсаидова 9 октябрь куни туғилган кунини нишонлади. Унинг созандалари ҳамда санъаткор дўстлари хонандага атаб кутилмаган сюрприз тайёрлади.
Асал Шодиева суратга олиш ишлари Хивада бўлиб ўтаётган «Уйга қайтиш» фильмида суратга тушмоқда.
10 октябрь куни «Халқлар дўстлиги» саройида Шерали ҳамда Зоҳиршоҳ Жўраевларнинг концерт дастурига старт берилди.
Рихситилла Абдуллаев ўғли билан тушган суратини кузатувчилари билан бўлишди.
Вайнер Эрали Бойқобилов туғилган куни муносабати билан унинг санъатдаги яқинлари қандай табриклашгани акс этган видеони саҳифасига жойлади.
Зарина Низомиддинова мухлисларига Москва шаҳридан кўриниш берди.
Туркиялик таниқли актёр Мурат Йилдирим рафиқаси ҳамда қизи Мерайнинг суратини саҳифасига жойлади ҳамда суратни «Йилдирим оиласи» деб номлади.
Дилдора Ниёзова қизи Муслимахоннинг етти ёшга тўлиши муносабати билан хонадонида катта байрам ташкиллаштирди.
Ситора Алимжонова Хивада миллий образда фотосессия уюштирди.
Туркиялик таниқли актриса Неслиҳан Атагул ҳам фолловерларини янги сурат билан хушнуд этди.
Хонанда Фаррух Раимов ўз саҳифаси орқали президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллади. Хонанда мурожаатда оилавий тадбиркорлик қилмоқчи бўлиб, ишлари юришмагани ҳамда банкрот бўлгани ортидан оиласи бузилгани ҳақида сўзлаб берди.
Мавзуга доир:
- Instagram: Хиёнатни кечирмайдиган Шаҳзода Матчонова, янги машина харид қилган Вазира Юнусова, савобли ишга қўл урган Юлдуз Турдиева
- Instagram: Комадан чиқа олмаётган Зоҳид Рисқиев, Митти вайнернинг Kia автомобилини пачоқ қилишди, Зарина Йўлдошева аварияга учради.
- Instagram: Маржона Мирзаалиевадан gender party, 5 миллионлик довонни забт этган Шаҳзода Муҳаммедова, мухлисасининг 16 йиллик орзусини ушалтирган Юлдуз.
- Instagram: Жаҳонгир Ортиқхўжаев неварали бўлди, Малика Равшанова хонадонида байрам, Манзуранинг ер остига саёҳати.