Ҳалимбеков Иброҳим Турсунович Фарғона вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармасига янги раҳбар этиб тайинланди, дея хабар берди «Дарё» мухбири.
Таъкидланишича, Иброҳим Ҳалимбеков мазкур лавозимга тайинлангунига қадар «Рухсор» телерадиоканали ижрочи директори вазифасида ишлаган.
У 1973 йилда Фарғона шаҳрида туғилган. Гулистон давлат университетини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 1995 йилда «Фарғона ҳақиқати» газетасида бошлаган.
1997—2012 йиллар давомида Фарғона ва Андижон вилоят телерадиокомпаниясида раҳбарликкача бўлган масъул лавозимларда фаолият олиб борган. 2012—2014 йилларда «Ўзбектелефильм» давлат унитар корхонаси директори, 2014—2016 йилларда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси, 2016—2019 йилларда «Доно» нашриёти директори бўлган.