Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, ИИВ академияси магистратура битирувчиси (1-даража) подполковник Ғуломжон Эшимбетов Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи лавозимига тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ академияси магистратура битирувчиси (1-даража) подполковник Қаҳрамон Шерматов Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи лавозимига тайинланган.
Подполковник Шерзод Шадиев Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи лавозимига тайинланган. Тайинловга қадар у Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари – Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Подполковник Баҳром Хидиров Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган. Тайинловга қадар у Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимида хизмат қилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ академияси магистратура битирувчиси (1-даража) подполковник Мурод Болтаев Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари – Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ академияси магистратура битирувчиси (1-даража) подполковник Акбар Юсупов Фарғона вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи лавозимига тайинланган.
Изоҳ (0)