Навоий шаҳридаги бешинчи минтақавий ҳудуд 4-сон жазони ижро этиш колониясида маҳкум ваҳшийларча ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Аниқланишича, маҳкум М.О. 7 октябрь куни соат тахминан 01:35 ларда колония интизомий бўлинмасининг 2-ҳужрасида ўзининг кийимидан арқон ясаб, ётиш учун мўлжалланган ўрин жойидаги кароват темирига ўзини осиб, ўз жонига қасд қилган.
Маҳкум М.О 2018 йилнинг 30 августида жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти суди томонидан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 2-қисми «л» банди, 60, 61-моддалари билан айбдор деб топилиб, 15 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. (Жиноят кодексининг бир нечта моддалари билан муқаддам 4 маротаба судланган.)
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Навоий махсус прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилаётган бўлиб, суд-тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Изоҳ (0)