Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишел Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.
Унинг ёзишича, Қозоғистон президенти таклифига биноан Остонага ташриф буюриб, 26—27 октябрь кунлари Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари учрашувида иштирок этади. 28 октябрда эса Ўзбекистонга келиб, Шавкат Мирзиёев билан музокаралар ўтказади.
«Европа кенгаши Марказий Осиё билан алоқаларни чуқурлаштиришга ва минтақавий ҳамкорликни қўллаб-қувватлашга тайёр», — деб таъкидлаган Шарл Мишел.
Шарл Мишел Шавкат Мирзиёев билан сўнгги марта 4 июль куни телефон орқали мулоқот қилганди. Суҳбат давомида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги кўп қиррали ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.
Изоҳ (0)