• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Танзила Норбоева Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни танқид қилди

    Сенат раиси Танзила Норбоева Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишларни ўрганиш натижалари тўғрисида фикр билдирди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Қуйида Сенат раисининг фикрлари тўлиқ ҳолда келтирилади.

    Албатта, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш билан боғлиқ тизимли масалалар республика даражасида ҳал қилинади. Эътирозлар ўринли. Бандлик масаласини амалий ҳал этишда муҳим бўлган меҳнат ярмаркаларини ўтказиш, уларнинг самарадорлигини ошириш, банд қилинган аҳолига тўланадиган иш ҳақи муносиб меҳнат стандартларига тўлиқ жавоб бериши, бу борада хусусий корхоналар ўртасида соғлом рақобатни таъминлашга қаратилган қандай ишлар масъуллар томонидан йўлга қўйилган? Квоталанган иш ўринлари қанчани ташкил этади? Ва, албатта, ишга жойлашишга талабгор бўлган фуқароларимиз ўртасида, умуман олганда, ҳудуддаги аҳоли ўртасида қандай тарғибот ишлари олиб борилмоқда? Аҳолининг ҳудуддаги бандлик шарт-шароитлари борасида хабардорлиги даражаси тегишлича ташкил этилмоқдами? Мутассадиларга айнан ана шу ва шу каби долзарб саволларни бердик.

    Гап масъулият ва талабчанлик ҳақида борар экан, ҳудудий тузилмалар ҳам ўз ишини танқидий кўриб чиқиши керак. Жойларда ишсиз аҳоли билан бевосита улар ишлайди. Ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари, имкониятлари ва салоҳиятини, аввало, қуйи ташкилотлар баҳолаши керак. Таклиф, ташаббуслар ҳам пастдан чиқиши керак, аслида. Қорақалпоғистонда кўплаб якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини йўлга қўйган. Шу билан бирга, қатор тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини тўхтатган ёки тугатган (етти ойда қарийб 2900 та якка тартибдаги тадбиркорлик субъекти ташкил этилган бўлса, шу даврнинг ўзида уларнинг 900 га яқини ёки қарийб ҳар учтадан биттаси (30 фоизи) фаолиятини тўхтатган).

    Сабаб нима? Буни ўйлаш, ўрганиш, таҳлил қилиш керак. Яна бир жиҳат: шу йилнинг ўзида аҳоли бандлигини таъминлаш масаласини Сенатда уч марта муҳокама қилдик, бу – тўртинчиси. Кўп бора муҳокама қилишимизга қарамасдан, айрим тизимли муаммолар ҳамон сақланиб қолмоқда.

    Битта мисол. Хоразм вилоятида ҳудудий инвестиция дастури доирасида 19 та лойиҳага кредит маблағларининг ажратилмагани сабабли юзлаб иш ўринлари ташкил этилмасдан қолган (Халқ банк – 5, Агробанк – 5, Қишлоққурилишбанк – 4, Микрокредитбанк – 2, Миллий банк – 2, Алоқа банк – 1). Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Марказий банк, тижорат банклари ва вилоят ҳокимлиги ушбу масалани чуқур ўрганиб, бир ой муддатда Сенатга ахборот киритиши зарур.

    Яна бир ҳолат: «Ҳунарманд» уюшмасига аъзо бўлган субъектлар ЯТТ шаклида солиқ органлари базасида ҳисобга олиниши лозим. Бироқ бу борада аниқ, шаффоф механизмалар етишмайди. Маълумотлар ўзаро интеграция қилинмаган. Ҳунармандчилик йўналишидаги иш ўринларининг аниқ ҳисоби йўқ. Солиқда бошқа рақам, уюшмада бошқа рақам.

    Соҳага ажратилган кредит ва субсидияларни ўзлаштиришда ҳам камчиликлар бор. Шунинг учун айни пайтда тарқоқ ҳолатда бўлган айрим электрон тизимлар, хусусан «ҳунар», «online-маҳалла», «оилакредит» платформаларини ўзаро интеграция қилиш зарур. Худди шунингдек, «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси бўлган тадбиркорлик субъектларининг аниқ ҳисобини юритиш учун солиқ органи маълумотлар базасини такомиллаштириш керак. Ушбу масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси тегишли чоралар кўриб, икки ой муддатда Сенатга ахборот киритиши керак.

    Ҳар гал бандлик масалаларини муҳокама қилишда маҳаллий кенгашларни ушбу йўналишда масъулиятни ошириш ва фаолликка чақиряпмиз. Қарорларимизда алоҳида ва аниқ тавсиялар ҳам ёзяпмиз. Ҳар ой якуни билан ҳудуддаги ишлар ҳолатини танқидий муҳокама қилиш, ишлар суст ташкил этилган ҳудудлар бўйича мутасаддиларга чора кўриш кераклигини айтяпмиз. Шунга қарамай, Урганч, Ҳазорасп ва Шовот туманларида янги иш ўринлари яратиш масаласи маҳаллий кенгаш сессияларида бир марта муҳокама қилинган, холос. Нима, бу туманларда ишсизлар қолмаганми?!

    Бундай ҳолатни қолган ҳудудлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Фаол депутатлик ва жамоатчилик назоратини йўлга қўймай туриб, ҳудудларда дастурий вазифаларнинг бажарилишига эришиш қийин. Ўрганилган ҳудудларда иш ўринлари яратилиши ва аҳоли бандлиги таъминланишига бевосита масъул бўлган мутассадилар бугун баён этилган танқидий фикрлардан тегишлича хулосалар чиқариши ва мазкур масалага жиддий ёндашиши зарур.

    Танзила Норбоева, Сенат раиси

    08.10.2022, 22:54   Изоҳ (0)   35947
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Финляндия стандарти бўйича бошланғич синфлар учун дарслик тайёрланди» — Шавкат Мирзиёев

    08.10.2022, 22:23

    Телевизор, телефон, компьютер: ҳар 100 та уйга улар нечтадан тўғри келаётгани айтилди

    08.10.2022, 21:31

    Ўзбекистонга 9 ойда қанча сайёҳ келгани маълум бўлди

    08.10.2022, 21:10

    Денов ва Урганч дзюдо спорт мактаблари ташкил этилади

    08.10.2022, 20:36

    «Инсон саломатлиги учун ўта хавфли»: Тошкент ҳавоси бир муддат нафас олиб бўлмайдиган даражада ифлосланди

    08.10.2022, 20:09

    ЖССТ 7 тилда тиббий маслаҳат берувчи «электрон шифокор»ни тақдим этди

    08.10.2022, 19:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.