Фарғона вилоятида 8 октябрь, шанба куни «Саве Арал—2022» хайрия оммавий югуриш мусобақаларининг якунловчи серияси бўлиб ўтди.
Қўқон шаҳрида «Саве Арал—2022» ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси Кубоги ўйинларининг сўнгги босқичи ўтказилди. 2022 йил ҳисобида лойиҳада 50 мингга яқин югуриш бўйича ҳаваскорлар, спорт жамиятлари вакиллари ва профессионал спортчилар иштирок этди.
Кенг жамоатчилик фикрини Орол денгизи атрофидаги экологик муаммога ва Оролбўйи минтақасини қайта тиклашга жалб қилиш «Саве Арал» хайрия оммавий югуриш мусобақаларининг асосий ғоясига айланди. Ташкилотчилар томонидан Фарғона водийси бўйлаб Тўрақўрғон, Шаҳрихон, Марғилон ва Қўқон шаҳарларида 4 та оммавий югуриш мусобақасини ўтказиш қарори қабул қилинди. Ҳар бир шаҳарда югуриш мусобақасига 3 мингдан зиёд югурувчилар қўшилди. Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятлари ҳокимиятларининг раҳбарлари ва ходимлари соғлом турмуш тарзини фаол қўллаб-қувватлаб, маҳаллий аҳолига ўрнак бўлган ҳолда, ҳар йили оммавий спорт тадбирларида иштирок этмоқда.
2022 йил Ўзбекистоннинг 16 та шаҳрида минглаб фуқаролар «Саве Арал – 2022» лойиҳаси доирасида Орол денгизини қутқариш ва миллат саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида қадам босди.
«Саве Арал» оммавий югуриш мусобақалари Ўзбекистон Республикаси Енгил атлетика федерацияси ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ раҳбарлигида, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий Олимпия қўмитаси ва ҳудудий ҳокимиятларнинг кенг кўмагида ўтказилади.
Изоҳ (0)