Криштиану Роналду ҳамон «Манчестер Юнайтед»дан кетиш ҳақида ўйламоқда.
The Times нашрининг хабарига кўра, португалиялик ҳужумчи Қатардаги мундиалдан сўнг янги жамоага ўтишига умид қилмоқда.
Эрик тен Ҳаг ҳам фикрлари бир жойдан чиқмаётган футболчи билан хайрлашишдан мамнун бўлишини билдирган.
Энди гап «Манчестер Юнайтед» раҳбариятида қолган.
Аввалроқ португалиялик футболчи Дэвид Бекҳэм билан «Интер Майами» клубига ўтиши борасида суҳбатлашгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)