Россия ҳукумати сафарбарлик доирасида чақирилган россияликлар учун асбоб-ускуналар ва дори-дармонларни сотиб олиш харажатларини қопламайди. Бу ҳақда «Обясняем.рф» ҳукумат порталига таяниб Meduza хабар берди.
Сайт «Сафарбар қилинганларнинг шахсий кийим-кечак ва дори-дармонларни сотиб олиши учун қилинган харажатлар қопланадими?» деган савол билан чиқди. Расмийларнинг жавоби қуйидагича бўлди:
Сафарбарликка чақирилганлар хизмат учун зарур бўлган барча нарсалар, жумладан, кийим-кечак, жиҳозлар ва бошқалар билан таъминланган.Мавзуга доир:Шу сабабли сафарбар қилинган шахс томонидан қўшимча кийим-кечак, жиҳозлар, дори-дармонлар ва бошқаларни сотиб олиш унинг шахсий ташаббуси бўлиб, бу харажатларнинг ўрнини қоплаш назарда тутилмаган.
«Обясняем.рф» ҳукумат портали
Изоҳ (0)