Фарғона вилоятининг Риштон туманида жойлашган цехда 5 октябрь куни ёнғин юз берди.
ФВБ матбуот хизматининг хабар беришича, соат 06:45 да Риштон тумани, «Деҳқонобод» МФЙ Нишонбобо кўчасида жойлашган «Мега Строй 2019» МЧЖ гул қоғозлар ишлаб чиқариш цехининг 250 квадрат метр майдонда ички ва том қисми ёнган.
Ёнғин-қутқарувчилар воқеа жойига 06:54 да етиб бориб, 07:00 да ўраб олиниб, 07:20 да ўчирилган. Ҳозирда ёнғиннинг сабаби ва зарари аниқланмоқда.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ. Ёнғиндан бинонинг 300 квадрат метр майдони сақлаб қолинган.
Изоҳ (0)