Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Дарё» нашри 5 октябрда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.

Жанубий Корея КХДР синовларига жавобан учирган ракета полигонга қайтиб тушди

Жанубий Корея ва АҚШ КХДР учирган ракеталарга жавобан, қўшма синовлар ўтказди ва «ер — ер» синфидаги тўртта ракетани учирди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги Жанубий Корея ҳарбийларига таяниб хабар берди.

Кейинроқ хабар берилишича, Жанубий Корея ҳарбийлари КХДРнинг ракета синовларига жавобан учирган Ҳюнмоо-2 баллистик ракетаси парвоздан кейин кўп ўтмай, базага қулаган. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмаган. Ўша куниёқ АҚШ ва Жанубий Корея Сариқ денгиздаги оролда Ф-15К қирувчи самолёти иштирокида қўшма машғулотлар ўтказди.

Япония ва АҚШ Шимолий Кореянинг синовларини қоралади. Вашингтон КХДР ракетаси юзасидан йиғилиш ўтказишни сўраб БМТ Хавфсизлик кенгашига мурожаат қилмоқчи.

КХДР томонидан учирилган ракета сўнгги икки ҳафта ичидаги бешинчиси бўлди. Охирги марта Пхеньян 1 октябрь куни иккита кичик масофали баллистик ракета учирганди. Путин Украина ҳудудларини аннексия қилиш ҳақидаги қонунларни имзолади ва янги субъектлар раҳбарларини тайинлади

Россия президенти Владимир Путин ўзини ўзи республика деб эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикалари, шунингдек, босиб олинган Херсон ва Запорожье вилоятларининг «Россия Федерацияси таркибига кириши тўғрисидаги шартномаларни» ратификация қилувчи федерал қонунларни имзолади.

У, шунингдек, тўртта янги субъектнинг «Россия Федерациясига қабул қилиниши» тўғрисидаги федерал конституциявий қонунларни имзолаган. Россия федерациясининг янги субъектлари муваққат раҳбарлари лавозимларига Россияга қўшилишдан олдин мазкур ҳудудларни бошқарган маъмурият раҳбарлари тайинланди

Айни вазиятда Британия разведкаси маълумотларига кўра Украина ҳам шимоли-шарқий, ҳам жанубий фронтлардаги ҳужум операцияларида муваффақиятларга эришишда давом этмоқда. Украина президенти Владимир Зеленский урушнинг 223-куни якунларига бағишланган видеомурожаатида Россия қўшинлари томонидан эгаллаб олинган Херсон вилоятида яна саккизта аҳоли пунктини озод қилинганини айтиб ўтди.

Ҳозирда Пентагон матбуот котиби Лора Купернинг айтишича, Украина HIMARS баравар ўт очувчи реактив тизимларидаги снарядлари билан Қримдаги нишонларга ҳужум қилишга қодир. Ушбу жараёнларга нисбатан Эрон Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаган ва Россияга жанговар дронлар етказиб бераётганини рад этган.

Тўқаев Қозоғистонда «олигархия капитализми» даври тугаганини эълон қилди

Қозоғистонда «олигархия капитализми» даври тугаб, давлатнинг мамлакат фуқаролари олдидаги ижтимоий масъулияти даври бошланмоқда. Бу ҳақда президент Қосим-Жўмарт Тўқаев маълум қилди, деб ёзади Tengrinews.

«Давлат мамлакатимизда хом ашё қазиб чиқариш билан шуғулланувчи йирик кон саноати компаниялари фаолиятини жуда диққат билан кузатмоқда. Биз капиталнинг ноқонуний йўл билан четга чиқариб кетилишига йўл қўймаймиз. Улар томонидан турли ижтимоий дастурлар амалга оширилишини кузатиб борамиз», — деди Тўқаев Қарағанда вилоятида халқ билан учрашувда.

2022 йил бошида юз берган оммавий норозиликлардан кейин Тўқаев Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоевга қариндош ва яқин бўлган бизнесменларга қарши курашни кучайтирди. Чунончи Назарбоевнинг учта куёви, бир жияни ва яна бошқа қариндошлари давлат лавозимларидан айрилди, сиёсатчининг ўзи эса Қозоғистон Халқ ассамблеяси ва Хавфсизлик кенгашининг умрбод раислигидан четлатилди.

Тошкентда МЧЖ раҳбарлари миллиардлаб пулларни мақсадсиз сарфлаб, ўзлаштириб юборди

Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилоятида кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент шаҳри бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда «С.Т.», «Г.Д.» ва «Л.Т.» МЧЖ раҳбарлари ушбу корхоналарга ишлаб чиқариш биноларини сотиб олиш учун ажратилган жами 5,5 миллиард сўм кредит маблағларини мақсадсиз сарфлаб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев академик Абдумавлон Абдуллаев вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
Дунё
ЕИ Россия томонидан босиб олинган Украина ва Грузия ҳудудларида берилган паспортларни тан олмайди
Дунё
Зеленский идораси Украинадаги уруш қандай тугашини прогноз қилди