Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қозоғистоннинг Uralsк шаҳрида тунги клуб ёнида муштлашган Россия фуқаролари мамлакатдан чиқариб юборилади, деб хабар бермоқда Tengrinews.

Фото: Tengrinews

Фото: Tengrinews

«Uralsк ихтисослаштирилган маъмурий суди ‘Хорижликларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисидаъги қонуннинг 28-моддасига асосан, муштлашувнинг барча иштирокчиларини мамлакатдан ташқарига чиқариб юбориш ҳақида қарор қабул қилди», — дейилади хабарда.

Ҳодиса 30 сентябрга ўтар кечаси содир бўлган . Полициячилар кузатув камералари орқали Uralsк тунги клубларидан бирининг ёнида эркаклар жанжаллашаётганини аниқлаган. Ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотларига кўра, Россия фуқаролари алкоголь мастлик ҳолатида ўзаро муштлашган.

Тартиббузарларга нисбатан безорилик, жамоат жойига маст ҳолда келиш, осойишталикни бузиш моддалари бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган ва 5 суткага маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Эслатиб ўтамиз, Россияда 21 сентябрь куни сафарбарлик эълон қилинганидан кейин Грузия, Қозоғистон, Финляндия билан чегараларда ҳарбий хизматга чақирилишдан хавфсираб, мамлакатни тарк этаётган россияликлардан иборат катта навбатлар ва автомобиль тирбандликлари юзага келди. Жуда кўп сонли россияликлар Қозоғистон ҳудудига ўтди.

Қозоғистон ОАВларининг хабар беришича, мамлакатнинг Россия билан чегара ўтиш жойларида кўп километрлик навбатлар барҳам топиб, вазият нормал ҳолатга қайтмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди