Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиядаги иккита обсерватория 1 октябрга ўтар кечаси Ерга яқинлашиб келаётган янги астероидни аниқлади, унга 2022 SЕ37 номи берилди, деб ёзади «РБК» Россия Фанлар академияси М.В. Келдиш номидаги амалий математика институтига таяниб.

Фото: Telegram / @kiam_ison_network

Фото: Telegram / @kiam_ison_network

Астероиднинг диаметри ярим километрдан ошади, у узун орбита бўйлаб қуёш атрофида 3,44 йилда тўлиқ айланади. «Яқин келажакда Ер учун хавф туғдирмайди», — дея маълум қилишди институтда.

Хабарга Кочеванчик қишлоғидаги телескоп ҳамда Кубан давлат университети телескопи орқали олинган астероид тасвирлари илова қилинган.

Фото: Telegram / @kiam_ison_network

Фото: Telegram / @kiam_ison_network

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ NASA зонди Ерга яқинлашиб келаётган футбол майдони катталигидаги Диморфос астероидига зарба бериб, унинг парвоз траекториясини ўзгартиришга муваффақ бўлганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ҳуқуқ фаоли Нукус воқеаларида гумонланаётганлар қийноққа солинмаганини айтмоқда
Дунё
«Дарё» кундалигида 30 ноябрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Маҳаллий
Контрабанда сигареталар кўпроқ қайси вилоятлар чегараларидан олиб ўтилмоқда? Божхоначи жавоб берди