Россиядаги иккита обсерватория 1 октябрга ўтар кечаси Ерга яқинлашиб келаётган янги астероидни аниқлади, унга 2022 SЕ37 номи берилди, деб ёзади «РБК» Россия Фанлар академияси М.В. Келдиш номидаги амалий математика институтига таяниб.
Астероиднинг диаметри ярим километрдан ошади, у узун орбита бўйлаб қуёш атрофида 3,44 йилда тўлиқ айланади. «Яқин келажакда Ер учун хавф туғдирмайди», — дея маълум қилишди институтда.
Хабарга Кочеванчик қишлоғидаги телескоп ҳамда Кубан давлат университети телескопи орқали олинган астероид тасвирлари илова қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ NASA зонди Ерга яқинлашиб келаётган футбол майдони катталигидаги Диморфос астероидига зарба бериб, унинг парвоз траекториясини ўзгартиришга муваффақ бўлганди.
Изоҳ (0)