«ПСЖ» Лионель Мессининг шартномаси бўйича ишламоқда.
Парижликлар Леога 2024 йилга қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилди, дея хабар беради Николо Скира. Битимда яна бир йилга узайтириш банди ҳам мавжуд.
Аргентиналикнинг амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.
Аввалроқ Месси «ПСЖ» таклиф қиладиган шартнома ҳақида ўйламаётгани хабар қилинганди. «Барселона» Леони ортга қайтаришга ҳаракат қилаётгани маълум бўлди.
Месси 2022/23 йилги мавсум Лига 1 да 8 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Изоҳ (0)