Шавкат Мирзиёев Хитой халқ республикаси ташкил топганининг 73 йиллиги муносабати билан ХХР раиси Си Цзиньпинга табрик йўллаб, унга ва дўст Хитой халқига эзгу тилакларини билдирди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди.
Қайд этилишича, мактубда дунёдаги мураккаб вазиятга қарамай, Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги икки ва кўп томонлама ҳамкорлик барча йўналишларда мустаҳкамланиб бораётгани таъкидланган.
Яқинда Ўзбекистонга давлат ташрифи ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити доирасида бўлиб ўтган учрашувлар мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларининг янги даражасига кўтаргани қайд этилган.
Изоҳ (0)