Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчиларнинг солиқ мажбуриятларини аниқлашда давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотлар базасидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар қилди.
Қайд этилишича, 2022 йил 1 октябрдан бошлаб давлат харидлари бўйича ўтказиладиган электрон савдо ва тендерларда тенг рақобат муҳитини яратиш ва солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида:
- Давлат солиқ қўмитаси солиқ хавфи юқори деб баҳоланган солиқ тўловчилар рўйхатини ўз расмий веб-сайтида жойлаштиради;
- Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилган солиқ тўловчилар давлат харидлари соҳасидаги ваколатли орган томонидан «Инсофсиз ижрочиларнинг ягона реестри»га киритилади.
Бу ерда контрагентни текшириш мумкин.
Изоҳ (0)