Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонга ташриф буюраётган меҳмонлар ва маҳаллий аҳоли учун қулайлик яратиш, шунингдек, мамлакатда ички туризмни ривожлантириш мақсадида 27 сентябрдан Урганч—Фарғона—Урганч йўналишида авиақатнов йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар бермоқда.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Uzbekistan Airways авиакомпанияси ҳаво кемаси 28 сентябрь куни Фарғона халқаро аэропортига келиб қўнди. Авиакомпаниянинг Airbus А320 русумли ҳаво кемаси Урганчдан Фарғонага 54 нафар йўловчини олиб келди.

Қайд этилишича, авиарейслар ҳафтада икки марта — чоршанба ва шанба кунлари қуйидаги тартибда амалга оширилиши кўзда тутилган:

Урганчдан жўнаб кетиш: 09:20

Фарғонага етиб бориш: 11:10

Фарғонадан жўнаб кетиш: 12:00

Урганчга етиб бориш: 13:40

Урганч—Фарғона йўналишидаги чипталар нархи 314 702 сўмдан, Урганч—Фарғона—Урганч йўналишидаги авиачипталар нархи эса 596 849 сўмдан бошланади.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Шунингдек, 2022 йил 30 сентябрдан бошлаб Самарқанд—Фарғона —Самарқанд йўналишида авиақатновлар ҳам йўлга қўйилади. Мазкур йўналишдаги доимий парвозлар ҳафтанинг ҳар жума куни амалга оширилиши режалаштирилган.

Самарқанд—Фарғона йўналишидаги чипталар нархи 227 888 сўмдан, Самарқанд—Фарғона—Самарқанд йўналишидаги авиачипталар нархи эса 434 072 сўмдан бошланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ривожланаётган давлатлар учун фалокат: АҚШ ва Европа ўртасида савдо уруши бўлиши кутиляпти
Маҳаллий
Фарғона ва Наманган аэропортларини қуюқ туман қоплади, рейслар кечикадиган бўлди
Маҳаллий
Қорақалпоғистонда ЙПХ ходими радар ўрнатилган машинасида таксичилик қилгани айтилмоқда (видео)