Вазирлар Маҳкамаси қарори билан «Яшил боғлар» низоми тасдиқланди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.
Низомга кўра, қуйидагилар «Яшил боғлар»ни барпо этиш бўйича ҳокимликларга ташаббус билан чиқиш ҳуқуқига эга:
- давлат органлари ва ташкилотлари;
- фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари;
- кўп квартирали уй-жойлар мулкдорлари.
Таклифлар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ҳар йили 15 майгача тегишли қарор қабул қилиш учун халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари муҳокамасига киритилади.
Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари томонидан ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, «Яшил боғлар»ни барпо этиш учун «Яшил ҳудуд» давлат унитар корхонаси билан келгуси йилнинг 20 январига қадар шартномалар тузилади. «Яшил боғлар»га кўчат экиш тадбирлари ҳар йили баҳор ва куз мавсумларида амалга оширилади.
Изоҳ (0)