Тошкент вилоятида пул эвазига уч нафар хорижликка Ўзбекистонга кириш визаси тайёрлаб бермоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар берди.
Департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Л.М. бошқа бир фуқаро Ю.нинг ишончига кириб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 2 500 доллар эвазига унинг танишлари бўлган уч нафар хориж фуқаросига Ўзбекистонга кириш визасини тайёрлаб беришни ваъда қилиб, жами 7 500 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)