• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    СССРдаги биринчи радиацион авария — «Қиштим фожиаси», «НКВД» томонидан немис жосусига чиқарилган бандурачи ва тангонинг пайдо бўлиши. Кун хронологиясида 29 сентябрь

    29 сентябрь санасига боғлиқ диққатга сазовор воқеалар қаторидан узоқ йиллар сир сақланган «Қиштим фожиаси», тано рақсининг пайдо бўлиши ҳамда «НКВД» томонидан немис жосусига чиқарилган бандурачига оид фактлар ўрин олган.

    Қиштим фожиаси: Шимол ёғдуси кўриниши остидаги ҳалокат

    1957 йилнинг 29 сентябрь санасида соат 16:00 да Челябинск-40 ёпиқ шаҳарчасида жойлашган «Майак» кимё комбинати ҳудудида СССР тарихидаги биринчи радиацион авария содир бўлган — радиоактив чиқиндиларни сақлашга мўлжалланган сиғим портлаб кетган. Фалокат Челябинск-40 яқинида жойлашган Қиштим шаҳри номига «Қиштим аварияси» деб аталган.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Портлаш совитиш тизимининг ишдан чиқиши оқибатида 300 метр кубли ҳажмга эга сиғимда содир бўлган. Унинг ичида 80 метр кубга яқин юқори радиоактив ядровий чиқиндилар бўлган. 1950 йилларда қурилиш вақтида конструкциянинг мустаҳкамлиги ҳеч қандай шубҳа уйғотмаган эди. У қалинлиги бир метрли бетон ичидаги котлованга жойлаштирилган.

    Сиғимнинг қопқоғи 560 тоннани ташкил этган бўлиб, унинг устига икки метрли тупроқ тўшалган эди. Бироқ ҳатто бу ҳам портлашни тўхтатиб қола олмаган. Норасмий маълумотларга кўра, ҳалокат комбинат ходимининг хатолиги сабаб юзага келган. Қайноқ нитрат плутоний эритмаси бор буғлантирувчи бакка оксалат плутоний эритмаси қўшиб юборилган. Оксалатнинг нитрат билан кислоталаниши натижасида катта миқдорда энергия ажралиб чиқиб, сиғимнинг портлашини юзага келтирган.

    Портлаш оқибатида атмосфера 20 миллион Ки радиоактив муддалар атмосферага чиқиб, уларнинг бир қисми икки километр баландликка қадар кўтарилган ва аэрозол бутуни ҳосил қилган. Кейинги 11-12 соат ичида радиоактив чиқиндилар портлаш жойидан 300-250 километр шимоли-шарққа тарқаб улгурган.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Радиацион ифлосланиш Челябинск, Сверлдов ва Тюмен вилоятларининг 270 минг аҳолиси истиқомат қиладиган 23 минг квадрат километр ҳудудни эгаллаган. Авария оқибатларини бартараф этиш учун 10-12 минг аҳолига эга 23 та қишлоқни кўчирилган, барча бинолар, мулклар ва қорамоллар йўқ қилинган. Бу иш билан юз минглаб ҳарбий хизматчилар ва фуқаролар шуғулланган.

    Дастлабки 10 кундаёқ радиация қурбонлари сони 100 кишидан ошган, 250 минг фуқарога зарар етган. Халқаро ядровий синовлар шкаласи бўйича авараия 6 баллга баҳоланган. Таққослаш учун еттинчи — максимал даража Чернобил ва Фукусима-1 АЭСларида қайд этилган.

    Радиация тарқалишининг олдини олиш учун ҳукумат томонидан санитар-ҳимоя зонаси ташкил этилиб, у ерда қишлоқ хўжалиги фаолияти тақиқланган. 1968 йилда ушбу ҳудудда Шарқий Урал давлат қўриқхонаси ташкил этилган. У ерга ташриф буюриш тақиқланган — радиоактивлик даражаси инсон учун ҳамон хавфли. Қўриқхона радиацияга бағишланган илмий изланишларни ўтказишда муҳим рол ўйнайди.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Портлаш жойида тутунли устун ҳосил бўлиб, у тўқ сариқ-қизил рангда бўлган. 1957 йилнинг 6 октябрь куни «Челябинск ишчиси» газетасида унга бағишланган қайд чоп этилган, бироқ авария ҳақида бир оғиз ҳам гапирилмаган: «Ўтган якшанба куни кечаси кўплаб челябинскликлар юлдузли осмонда ўзига хос ёғдуни кузатди. Бизнинг кенгликларда жуда кам учрайдиган бу порлашда Шимол ёғдусининг барча белгилари мавжуд…».

    Қиштим аварияси узоқ вақт давлат сири бўлиб келган. У ҳақида илк бор 1980—190 йилларда хорижда, режиссёр ва биолог Елена Саканяннинг совет биологи ҳамда генетиги Николай Тимофеев-Ресовский тақдирига бағишланган фильмда айтилган. Фильм Саканян тўғридан-тўғри Борис Ельцинга мурожаат қилганидан кейингина телевидениеда намойиш этилган.

    Фото: «РИА Новости»

    Фото: «РИА Новости»

    Хориж матбуотида авария ҳақида 1958 йилнинг апрелида маълум бўлган. У ҳақда биринчи бўлиб Копенгаген газетаси ёзган. Кейинроқ АҚШ Миллий лабораториясининг ҳисоботида чоп этилган.

    «Майак»даги портлаш ҳақида узоқ вақт жамоатчиликнинг хабари бўлмай келган. Кейинроқ номаълум сабабга кўра, у ОАВда «Қиштим аварияси» деб тилга олина бошланган. Қиштимнинг мазкур ҳолатга алоқаси бўлмаса-да, ушбу шаҳарга портлашга атаб обелиск ўрнатилган.

    «1957 йилда ҳосил бўлган Шарқий Урал радиоактив изи ҳам Қиштим ва унинг аҳолисига таъсир кўрсатмаган», — дейди 2009 йилда фожиада қутқарувчи бўлиб ишлаганлардан бири. «Майак»да жами радиоактив ажралиш ва инсон қурбонлари билан боғлиқ 30 дан ортиқ ҳолатлар қайд этилган.

    Биринчи бор ижро этилган танго

    1897 йилнинг 29 сентябрь куни биринчи бор танго рақси ижро этилган эди. Бу Буэнос-Айресдаги «Олимпо» театрида — «Креол суди» спектаклининг премьерасида бўлиб ўтган.

    Фото: Welovedance

    Фото: Welovedance

    Танго — бу мусиқага мос равишда жуфтликнинг биргаликдаги эркин рақси ҳисобланади. У 1880 йилларда Жанубий Америка қитъасида Уругвай ва Аргентина чегараси пайдо бўлган. Унинг асос солинишига Европа, Африка ва Жанубий Американинг қашшоқ аҳолиси истиқомат қиладиган шаҳарларнинг порт туманларидаги муҳит сабаб бўлган — у турфа маданиятлар қоришмасидир.

    Миллий мусиқалар — Африканинг тангано ритмлари, Аргентинанинг милонгаси, Гавайининг хабанера куйи, испанларнинг фламенкоси, ҳиндуларнинг диний рақслари, полякларнинг мазуркаси ва немисларнинг валси бир-бири билан аралашиб, тангонинг ёдда қолувчи композициясини ҳосил қилган.

    Даставвал тангода фақат эркаклар рақсга тушган, чунки ХХ аср бошларида меҳнат миграцияси сабаб Аргентинада аёллар етишмаган. ХХ аср бошларида рақс «криолё тангоси» деб аталган ва Европа ҳамда АҚШда кенг тарқалиб, машҳурликка эришган.

    2009 йилда UNESCO’нинг ҳукуматлараро қўмитасини IV сессиясида Аргентина ва Уругвайнинг қўшма аризасини қаноатлантириб, тангони Рио-де-ла-Плата минтақасининг миллий мусиқа ва рақси сифатида инсониятнинг Номоддий маданият бойликлари рўйхатига киритган.

    Маълумотларга кўра, танго мусиқасида фойдаланиладиган ритмлардан бири Буэнос-Айресдаги африка ҳамжамияти вакилларидан олинган. Ушбу ритм асосида милонга — тезкор рақс пайдо бўлган. Версиялардан бирида келтирилишича, «танго» аслида Африкада пайдо бўлган, у Нигерия халқининг тилида «дўмбира садоси остидаги рақс» деб аталади. Хорхе Луис Борхес шундай ёзади: «Танго Ла-Пламага тегишли ва Уругвал милонгасининг ‘ўғли’ ҳамда хабанерларнинг ‘набирасидир’».

    ХХ асрнинг илк йилларида Буэнос-Айрес ва Монтевидеодаги раққослар ҳамда оркестлар Европага отланган. Тангонинг Европадаги илк намойиши Парижда, кейинчалик Лондон, Берлин ва бошқа пойтахт шаҳарлар бўлиб ўтган. 1913 йил охирларига келиб рақс Нью-Йорк, АҚШ ва Россия империясида ижро этилган.

    1930—1950 йиллар Буюк депрессия бўлишига қарамай, тангонинг «олтин асри»га айланган. Кўплаб ташкил этилган ансамбллар таркибидан тангони ижро этувчи композитор ва раққослар ўрин олган ваулар ҳозирги классик услубга асос солган: Аннибал Тройло, Освалд Пулезе, Астор Пяссиолла ва ҳоказо.

    Тангонинг қайта уйғониши 1983 йилда — Нью-Йоркда Forever Tango шоусининг ошилишидан кейин рўй берган ва рақс яна машҳурликка эришган. 1977 йил 11 декабрдан бошлаб, «танго қироли» Карлос Гарделя ва композитор Хулио де Каронинг туғилган куни Аргентинада «Танго миллий байрами» сифатида нишонланади. 2003 йилдан бери Буэнос-Айресда ҳар йили Аргентина тангоси бўйича жаҳон чемпионати ўтказиб келинади.

    Қўбизчини немис жосусига айлантирган «НКВД»

    «Яхши чалади, агар кўзи кўр бўлганида, оқил қўбизчи бўлган бўларди», — кўр қўшиқчилар ёш Гнат Хоткевичнинг бандура (кўп торли украин халқ мусиқий асбоби) чалишини эшитиб шундай дерди. Украиналик бандурачи 1938 йилнинг 29 сентябрь куни ўлимга ҳукм этилган эди.

    Фото: Uain.press

    Фото: Uain.press

    Гнат Харьковда, ошмас ва хизматкор оиласида дунёга келган. Ота-онаси хизмат қилган савдогар Михайловнинг оиласи ҳар ёзда Деркачи қишлоғига таътилга кетиб, Гнатни ҳам олиб кетишарди. У ердаги деркачлик сўқир «Павел амаки» Гнатнинг бандура чалишдаги илк устози ҳисобланади. Хоткевич Хакров технология институтига ўқишга кирган. Диплом иши ўзи айтганидек, «ёмон бўлмаган: ўз тизмига эга 4 цилиндрли паравоз — «уни рельсга қўйсак юрадими-йўқми билмайман, лекин қоғозда чиройли кўринарди». 1899 йилда талабалар чиқишларидаги иштироки учун бир йилган институтдан ҳайдалган.

    Шундан кейин у бандурасини қўлга олиб Киевга — украиналик композитор Николай Лисенконинг олдига йўл олади. «Унга чалиб бердим. Роса ёқиб тушди. Ойига 60 рубль маош билан бандурачи-солист лавозимини таклиф қилди. Бундай катта пулни умримда кўрган эмасман», — дея эслайди у кейинчалик.

    «Бандурада моҳирликка эришган зиёлилар орасида халқ рэпертуарларни чаладиган ва ўзи ҳам мусиқа ёзадиган фақат Хоткевични биламан», — тан олган эди Николай Лисенко.

    Бандура билан бутун Украина бўйлаб кўп сонли томошалар амалга оширилган. 1902 йилда Гнат Хоткевич Харьковдаги XII археологлар съездида бандурачилар концертини ташкиллаштиради. Шу йилнинг ўзида ҳаваскор ишчи театрга асос солади. «Насрдаги назм» номли илк китобини чоп эттиради. 1905 йилги иш ташлашлардаги иштироки учун Хоткевич Австрия-Венгрия империясига кўчиб кетишга мажбур бўлади. Шу билан у 1917 йилдаги «Февраль инқилоби»дан кейин Харьковга қайтади.

    «У одамлар билан муносабатда ёқимли, дўст эди, бироқ узоқ давомли алоқаларни ўрната олмасди. Аёллар уни ёқтирар, унга ўз сир ёки ташвишингни бемалол айтсанг бўларди», — дея эслайди у билан таниш бўлган аёллардан бири.

    Хоткевич биринчи марта александровкалик (ҳозирда — Запорожье вилояти) савдогарнинг қизи бўлмиш Екатерина Рубанович билан оила қуради. Никоҳдан олдин у насронийликни қабул қилган. Уларни мусиқа яқинлаштирган: у қадар чиройли бўлмаган қиз жаҳон классикасидан хабардор бўлган, Гнатга эса айнан шу етишмасди. Аммо уларнинг турли миллий қарашларга эга бўлиб, деярли қашшоқликда кун кечирган. Охир-оқибат у Гнат ва унинг онасига уч нафар болани ташлаб, 1910 йилда Москвадаги қариндошлариникига кетиб қолган.

    Галничда Хоткевич адабиётга энди кириб келаётган Екатерина Гриневич билан танишади. Турмушга чиққан, уч нафар боланинг онаси бўлган аёлнинг оилали эркак билан муносабатлари кексин қораланган. У Хоткевичнинг ортидан Надднепряншинга боради. Бироқ Владимир исмли ўғилни дунёга келтириб, уни қайнонасига топширади ва бутун умрга Львовга қайтиб кетади.

    Вақт ўтиши билан Гнат одамлардан узоқлашиб кетади. 1920 йиллар бошида у зоотехникумда дарс беради. У ерда 20 ёшли ўқувчиси Платонида Скрипо билан танишиб, натижада улар оила қуради. Болалар қарийб ўзлари тенги ўгай онани узоқ вақт қабул қила олмайди. Фақатгина 53 ёшга кирганида Хоткевич алоҳида уй олиб, чиқиб кетишга муваффақ бўлади.

    1937 йилда 60 ёшли Гнат УССР Фанлар академияси президенти Александр Богомолецга мактуб ёзади. У ўзининг қилган ишлари рўйхатини тақдим этиб, Шевченко ҳақида «бадиий асари»ни тўртта китоб, «Бандура», «Мусиқа асбоблари тарихий шарҳи» дарслигини чоп этишда ёрдам сўрайди. «Бу ишларни ёлғиз ўзим қилдим, шунга қарамай, қариганимда қашшоқликда, ҳақиқий очлик ва совуқда кун кечирмоқдаман», — деб ёзади у. Гнат ўзига пенсия тайинлашларини сўраган.

    Фото: Uain.press

    Фото: Uain.press

    Академик Богомолес хатга резолюцияга қуйидагича ёзган: «Қадрдоним Кузоятов! Сизга ёзувчи Гнат Хоткевичнинг мактубини йўллаяпман. Маълумки, у эски украин ёзувчи-идеалистлари гуруҳига мансуб бўлиб, санъатда қадимий анъаналар ташувчиси ва давомчисидир (бандурачи!); у қариб қолган; уни бир нечта катта нон бўлаги қаноатлантириши мумкин». Гнат Хоткевич ушбу «ёрдам»дан фойдаланишга улгурмаган: 1923 йилнинг 23 февралида у ҳибсга олинган. Уч ойлик сўроқлардан кейин у ўзининг немис жосуси эканини «тан олган».

    1928 йилги автобиографиясида Хоткевич қуйидагича ёзганди: «Ўзимни икки оғиз сўз билан шундай таърифлашим мумкин: Харьковда туғилди, Харьковда яшади ва афтидан Харьков ёки унинг яқинида вафот этади». Уни 1938 йилнинг 8 октябрь куни «НКВД» ертўласида отиб ташлашган.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: Уруш билан Фолкленд оролларини қайтариб олган Тетчер, 757 киши чўкиб кетган «Эстония» паромининг сири ва Москвани 20 йил бошқарган Лужков истеъфоси. Кун хронологиясида 28 сентябрь

    29.09.2022, 09:30   Изоҳ (1)   45367
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 1295209979@telegram.org / 29.09.2022, 10:34

      Мақолада имло ва бошқа хатолар кўп. Шу масалага эътиборлироқ бўлсангиз мақсадга мувофиқ.

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Лондоннинг Xitrou аэропортида иккита йўловчи самолёти тўқнашди

    29.09.2022, 09:25

    «Шимолий оқим» газ қувурларига зарар етганидан кейин, халқаро терроризм ҳақида иш қўзғатилди

    29.09.2022, 09:11

    «Бу шармандалик» — Андрей Звягинцев Россия кинематографлар уюшмасини тарк этди

    29.09.2022, 00:26

    «Украина армияси Қримга 2023 йилнинг ўрталарига қадар киради» — АҚШнинг Европадаги кучларининг собиқ қўмондони Бен Хожес

    29.09.2022, 00:11

    Грузия ҳукумати Лукашенкони давлат чегараси ва халқаро ҳуқуқни бузганликда айбламоқда

    28.09.2022, 22:09

    Москвада хорижлик фуқаро жосусликда гумонланиб ҳибсга олинган

    28.09.2022, 20:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Систит — бу уят эмас!


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Chery газга ўтмоқда: кафолат тўлиқ сақланиб қолинади, ўрнатиш эса 31 майгача бепул! 


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Абадий ишончлилик ва хавфсизлик: GWM соҳанинг янги стандартларини жорий этмоқда


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркияда салкам 6 магнитудали зилзила содир бўлди (видео) 

    Дунё | 3 июн, 08:19

    34 ёшли аёл 24 соат ичида турникда тортилиш бўйича Гиннес рекордини ўрнатди

    Дунё | 3 июн, 00:00

    “Трамп Путин ва Зеленский билан учрашувга тайёр” — Оқ уй матбуот котиби 

    Дунё | 2 июн, 23:45

    “Украина ўт очишни тўлиқ тўхтатишни талаб қилмоқда” — Владимир Зеленский

    Дунё | 2 июн, 23:30

    Парижда Макроннинг ҳайкали ўғирлаб кетилди

    Дунё | 2 июн, 23:15

    Япония 10 минг нафар ўзбекистонлик мутахассисни иш билан таъминлайди

    Ўзбекистон | 2 июн, 22:58

    Истанбулда Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Нималарга келишилди?

    Дунё | 2 июн, 22:40

    Ямал “Олтин тўп” ҳақида гапирди

    Спорт | 2 июн, 22:28
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.