• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Катта миқдордаги ноқонуний сигареталар божхона назорати ўрнатилмаган айланма йўллардан олиб ўтилади» — Давлат божхона қўмитаси мутахассиси билан суҳбат

    Контрабанда тамаки маҳсулотлари кўпроқ қайси ҳудудлар орқали Ўзбекистонга кириб келмоқда? Контрабандачилар сигареталарни чегарадан ноқонуний олиб ўтишда қандай усуллардан фойдаланади? «Дарё» нашри шу ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Ҳусан Тангриев суҳбат уюштирди.

    Контрабанда тамаки маҳсулотлари кўпроқ қайси ҳудудлардан мамлакатга олиб кирилади?

    Божхона ходимлари чегара ўтказиш пунктлари, яъни чегара-божхона постларида фаолият олиб боради. Айнан темир йўл, автотранспорт ёки пиёдалар ҳаракатланадиган чегара-божхона постларида тамаки маҳсулотларини тўғридан-тўғри ноқонуний олиб ўтишга уринишлар жуда кам учрайди. Яъни ноқонуний ишлайдиган «тадбиркор»лар бу даражадаги таваккалга қўл урмайди. Чунки улар божхона постларида яширинча олиб ўтилаётган тамаки маҳсулотларини фош этиш осонлигини билишади.

    Яна бир томони, ҳозирда чегараларимизда айнан тамаки маҳсулотларини излаб топишга ихтисослашган хизмат итлари ҳам бор. Лекин шунга қарамасдан тан олиш керакки, тамаки маҳсулотларини ноқонуний олиб ўтилиши ҳолатлари кўп учраяпти. Ички ҳудудда очиқчасига сотилаётган контрафакт тамаки маҳсулотлари савдосини ҳаммамиз кўриб турибмиз. Буни беркитмоқчи ҳам эмасмиз. Энг кўп бу каби ҳолатлар эса божхона назорати ўрнатилмаган чегарадош ҳудудларда содир этилмоқда. Чунки, масалан, Фарғона вилоятида чегараларимиз жуда ҳам мураккаб ва у ерларда божхона назорати ўрнатилмаган айланма йўллар мавжуд. Мана шу ҳудуд орқали тамаки маҳсулотларини ноқонуний олиб киришга бўлган уринишлар кўзга ташланяпти.

    Статистикага кўра, жорий йилнинг 8 ойи давомида тамаки маҳсулотлари контрабандасига оид 237 та ҳолат аниқланган. Шундан энг кўпи (69 таси) Наманган вилояти ҳиссасига тўғри келган. Айнан Наманганда тамаки маҳсулотларини ноқонуний йўллар билан олиб ўтишга уринишлар кўпроқ учрамоқда. Шу билан бирга, Фарғона вилояти ва Тошкент халқаро аэропортида ҳам шу каби ноқонуний ҳаракатлар кўзга ташланмоқда.

    Ҳусан Тангриев

    Ҳусан Тангриев
    Фото: «Дарё»

    Тамаки маҳсулотлари қайси усуллар билан мамлакатга олиб ўтилади?

    Тамаки маҳсулотларини чегарадан ноқонуний олиб ўтишнинг бир қанча усуллари аниқланган. Масалан, яқинда Тошкент вилоятида бўлган ҳолатни олайлик. У ерда қишлоқлар ичидан оқиб ўтадиган трансчегаравий сой ва каналлар бор. «Уддабуронлар» тамаки маҳсулотларини полиэтилен пакетларга ўраб, сувга оқизган ва шу орқали мамлакатга олиб ўтишга уринган. Ёки бўлмаса, чегарадош ва симтўсиқлар ўрнатилган ҳудудларга яқин жойларга тамаки маҳсулотларини чегаранинг нариги тарафидагилар жойлаштиради. Шерикларига локация беради, чегаранинг бу томонидагилар келиб, ўша тамакиларни қабул қилиб олиш ҳолатлари ҳам бўлган. Яъни улар бир-бири билан тўғридан-тўғри алоқага киришмайди.

    Яна кўп учрайдиган жиҳатлардан бири – чегарадош ҳудудларда жойлашган турар жойлардан «яма» сифатида фойдаланиш ҳолатларидир. Яъни чегарадош ҳудудларда яшаётган юртдошларимиз ноқонуний олиб ўтишга муваффақ бўлинган тамаки маҳсулотларини яшириш учун ўзларининг уйларидан жой берган ҳолатлар ҳам бўлади.

    Албатта, сигареталарни чегара-божхона постлари орқали ҳам енгил автотранспорт воситаларини кўз илғамас бўшлиқларига ёки ўриндиқларининг остига яшириб олиб ўтишга уринишлар учраб туради. Лекин булар кам миқдорда. Шу билан бирга, тамаки маҳсулотларини халқаро аэропортларимизда қўл юки ва багажларда олиб ўтишга ҳам уринишлар кўзга ташланмоқда. Ва бу ҳам унча кўп миқдорни ташкил қилмайди. Асосий миқдор, айтганимдек, чегарадош ҳудудлардан олиб ўтилади.

    Фото: «Дарё»

    Муаммони қандай бартараф қилиш мумкин?

    Биринчи галда бундай ноқонуний ҳаракатлар нима учун содир бўлиши, муаммонинг илдизларини кўпроқ таҳлил қилиниши керак. Масалан, 3-4 йил илгари бу каби уринишлар ҳозиргидек даражада кўзга кўп ташланмас эди. Буни тан олиш керак. Масалани таҳлил қилиб қаралса, шу йил 695 минг қути тамаки маҳсулотларининг ноқонуний олиб ўтилиши тўхтатиб қолинди. Уларнинг умумий суммаси 6 миллиард 568 миллион сўмни ташкил этади.

    Бунда фақатгина чегара қўшинлари, божхона хизмати қаёққа қараяпти, деган билан иш битмайди. Бу ерда жамоатчилик назорати жуда муҳим аҳамиятга эга. Чунки хоҳлайсизми, йўқми, чегаранинг ҳар бир қаричини, барча нуқтасини доимий равишда назорат қилиш физиологик нуқтаи назардан имконсиз, ходимлар бунга улгурмайди. Шунинг учун бу ерда жамоатчилик назорати бўлиши зарур.

    Тамаки маҳсулотлари акциз солиғига тортиладиган товарлар сирасига киради ва улар акциз маркалари билан маркаланган бўлиши керак. Бугун ички ҳудудда акциз маркаси билан маркаланмаган тамаки маҳсулотлари савдода борми, демак, у аниқ ноқонуний йўллар билан кириб келган. Айтишим керакки, чегара-божхона постларидан бу каби товарларни ноқонуний олиб ўтиш деярли имконсиз. Бундай маҳсулотлар асосан, чегарадош ҳудудларда, божхона назорати ўрнатилмаган айланма йўллар орқали олиб кириляпти.

    Масаланинг ечими эса уларни ушлаш ёки товарини мусодара қилиш билан битмайди. Аввало, шунга сабаб бўлаётган омилларни бартараф этилса, бу каби ҳолатлар ўз ўзидан кескин камаяди. Албатта, буни божхона тариф сиёсати билан ҳам боғлиқлигини инобатга олиш лозим.

    Фото: «Дарё»

    Контрабанда содир этганларга нисбатан қандай чоралар кўрилади?

    Аниқланган ҳолатларда, тамакининг кам, ўрта ёки кўплигини билдирувчи миқдорлар бор. Мана шу жиҳатлардан келиб чиқиб жавобгарлик белгиланади. Тамаки маҳсулотларини ноқонуний олиб ўтилиши билан боғлиқ жиноят иши очилган ҳолатлар ҳам бор. Бу жараёнда божхона органлари ҳолатни фош қилади. Ҳужжатлар расмийлаштирилади. Иш судда кўрилади ва жазо муқаррарлиги таъминланади.

    Айрим одамлар ушлаб қолинган тамаки маҳсулотларини божхона ходимларининг ўзлари сотувга чиқариб юборади, деган айбловлар қўяди. Бу ноўрин айбловлардир. Ноқонуний ушлаб қолинган тамаки маҳсулотлари сўзсиз йўқ қилинадиган товарлар сирасига киради.

    Маълумотларга кўра, баъзи тамаки маҳсулотлари Ўзбекистон ҳудудига БАА ва Кореядан кириб келади. Улар мамлакатда ноқонуний равишда сотиладиган контрабанда сигареталарнинг асосий оқимини ташкил қилади. Ўрганишларга кўра, ҳар 3 нафар сигарета чекувчидан 2 нафари ноқонуний сигаретларни бозорларда ёки кўчадаги сотувчилардан сотиб олади. Ноқонуний сигарета савдосининг асосий нуқталари ҳам бозорлар ва кўча сотувчиларидир. 

    29.09.2022, 17:23   Изоҳ (0)   11921
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фарғонада фуқаро иссиқхона қуриш учун ажратилган ерни 35 минг долларга сотмоқчи бўлганида қўлга тушди

    29.09.2022, 16:44

    Тошкентга йил охиригача 190 дона катта сиғимли янги автобус келтирилади

    29.09.2022, 16:25

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилди

    29.09.2022, 16:16

    БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори: «Барқарор ривожланишга фақат давлат билан ҳамкорлик қилиш орқали эришиб бўлмайди»

    29.09.2022, 15:43

    1 октябрь куни Берлинда «Ўзбекистонлик» биринчи ватандошлар форуми бўлиб ўтади

    29.09.2022, 15:25

    Ўзбекистонда энди никоҳланишга ариза берганлар маҳалла фуқаролар йиғинини хабардор қилиши шарт бўлмайди

    29.09.2022, 14:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.