• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Россияликлар битта жойга 25 минг доллар тўлаб, хусусий самолётларда сафарбарликдан қочмоқда

    Россияда сафарбарлик эълон қилинганидан кейин хусусий самолётларда парвозларга бўлган талаб кескин ошиб кетди. Британиянинг The Guardian нашри маълумотларига кўра, бундай парвозларнинг асосий йўналишлари Арманистон, Туркия ва Озарбайжон ҳисобланади, ушбу мамлакатларга россияликлар визасиз кириши мумкин.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Your Charter компанияси директори Евгений Биков журналистларга маълум қилишича, сафарбарлик эълон қилингач, парвозлар учун талабномалар сони кўп марта ошиб кетган. «Одатда биз кунига 50 тадан талабнома олган бўлсак, энди эса беш мингтага етди. Вазиятни мутлақо ақлга сиғдириб бўлмайди», — деди у.

    Биковнинг қўшимча қилишича, унинг компанияси талабни қондириш ва нархларни пасайтириш учун каттароқ сиғимли самолётлардан фойдаланишни бошлаган, бироқ бу ҳам етарли бўлмаяпти. «Биз ҳамма учун жой топиб беролмаяпмиз», — деди Биков.

    The Guardian ёзишича, ҳозир хусусий самолётдаги битта жой нархи 1,3—1,5 миллион рубль (22—25 минг доллар)га, саккиз ўринли самолёт ижараси эса 5—9 миллион рубль (85—150 минг доллар)га тенг.

    Хусусий парвозларга ихтисослашган FlightWay компанияси раҳбари Эдуард Симонов The Guardian’га маълум қилишича, Арманистон, Туркия, Қозоғистон ва Дубайга парвозларга талаб «50 карра ўсган». Шунингдек, унинг қайд этишича, Россияга нисбатан халқаро санкциялар жорий этилгач, самолётларни ижарага олиш қийинлашган. «Хусусий ташувлар билан шуғулланувчи Европа фирмаларининг барчаси бозордан кетди. Ҳозир таклифдан кўра талаб каттароқ, нархлар эса ярим йил аввалгига нисбатан анча ошиб кетган», — деди Симонов.

    The Guardian ёзишича, тахминларга кўра, уруш бошланганидан кейин Россиядан мамлакатда яшовчи миллионерларнинг 15 фоизгача бўлган қисми кетиб қолган, сентябрда эълон қилинган сафарбарлик эса вазиятни янада чуқурлаштирган бўлиши мумкин. Ушбу тахминни Москвадаги консерж-сервислардан бирининг ходими тасдиқлади.

    «Бизнинг ёш эркак мижозларимизнинг кўпчилиги ўтган ҳафта Путин сафарбарлик эълон қилганидан кейин кетиб қолди. Авваллари мен улар учун жой банд қилиш учун ресторан ва барларга қўнғироқ қилардим. Энди эса ишим улар учун Ереванга самолётда улар учун охирги жойни топиш мақсадида рейслар агрегаторларини кўриб чиқишдан иборат бўляпти», — деди у.

    Аммо фақат бой россияликларгина мамлакатни хусусий самолётларда тарк этаётгани йўқ. «Коммерсантъ» ёзишича, Россия IT-компаниялари ўз ходимларини мамлакатдан эвакуация қилиш учун бутун бошли чартер рейсларни сотиб олмоқда. Газета аниқлик киритишича, ушбу саноат ишчиларининг оммавий чиқиб кетиши шу билан боғлиқки, уларнинг кўпчилиги сафарбарликдан ҳимояни кафолатловчи мутахассисликларга эга эмас.

    The Guardian ёзишича, Давлат думасининг кўпинча Ғарбга қарши ва ватанпарварлик баёнотлари билан чиқиш қилувчи депутатининг ўғли шундай усул билан Россияни тарк этган. Газета маълумотларига кўра, депутат (исми айтилмаган) ўғлининг мамлакатдан қўйиб юборилганига ишонч ҳосил қилиш учун уни аэропортгача кузатиб қўйган. Депутатнинг ўғли Туркияга кетаётиб, йўлда Snapchat’даги ёпиқ гуруҳга «Буюк қочиш», — дея пост қолдирди.

    28.09.2022, 11:56   Изоҳ (0)   18525
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қирғизистон Тожикистон билан чегарадаги можароларда 63 нафар фуқароси ҳалок бўлганини маълум қилди

    28.09.2022, 11:30

    Россияда сафарбарликдан бош тортаётганлар қидирувга берила бошлади

    28.09.2022, 11:19

    АҚШ Украинага 1,1 мрд долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини тайёрламоқда — Reuters

    28.09.2022, 11:13

    Эстония, Польша ва Болгария ўз фуқароларидан Россияни тарк этишни сўради

    28.09.2022, 10:49

    Саудия валиаҳд шаҳзодаси қироллик бош вазири этиб тайинланди

    28.09.2022, 10:26

    Оқ уй: сафарбарликдан қочаётган россияликлар АҚШга бошпана сўраб мурожаат қилиши мумкин

    28.09.2022, 10:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Буюк Британияда орқасида елканга ўхшаш органи бор янги динозавр тури кашф этилди

    Дунё | 23 август, 17:55

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.