Август ойида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўсишни кўрсатди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар бермоқда.
Ишбилармонлик фаоллиги индекси бўйича ҳудудлар кесимида Сирдарё вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.
Индексга кўра 2022 йил август ойида барча ҳудудларда ўтган ойга (2022 йил июль) нисбатан ўсиш кузатилган.
Сирдарё (67,5 фоиз), Наманган (41,9 фоиз), Фарғона (22,5 фоиз) вилоятлари ва Қорақалпоғистонда (33,4 фоиз) сезиларли даражада ўсиш қайд этилган.
Бухоро (9,9 фоиз), Самарқанд (11,4 фоиз) ва Сурхондарё (16,4 фоиз) вилоятларида июль ойига нисбатан ўсиш кузатилган бўлса ҳам, ушбу ҳудудлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан пасайишни қайд этган — мос равишда -4,6 фоиз, -0,4 фоиз ва -7 фоиз.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида кўпроқ китоб сотиб олинаётгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)