• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Тўрт фарзандим бор, аммо уларни оммага кўрсатмайман» — хонанда Жаноб Расул оиласи ва отаси ҳақидаги армонлари ҳақида (видео)

    «Дарё» нашрининг YouTube’даги каналида Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Жаноб Расул билан суҳбат уюштирилди. Хонанда нима учун оиласи ҳақида гапиришни истамаслиги ва отасининг вафотидан кейин англаб етган ҳақиқати ҳақида гапирди.

    — Оилани оммага кўрсатишнинг нима кераги бор? Аслида аёли ва фарзандларини оммага кўрсатиш мумкин эмас. Шукрки, икки ўғил ва икки қиз фарзандим бор. Баъзан улар Instagram’даги жонли эфирларда кўриниб қолишади, аммо атайин уларни оммага кўрсатмайман.

    Ўғилларим яхши инсон бўлиб улғайишларини ва оталари сингари санъаткор бўлишларини орзу қиламан. Шунинг учун ҳам ҳозирча уларнинг юзини оммага танитмай юрибман. Улғайгач, яхши қўшиқ ижро этиб халққа кўрингани бошқача. Кичкиналигидан қўшиқ айтиб чиқса, улғайганда ҳам одамларнинг тасаввурида кичкина болача бўлиб қолиб кетади. Шунинг учун ҳам ҳозир ўғилларимга қўшиқ ҳам айттирмайман, болалик гаштини сурсин, деяпман. 7-8 ёшидан кейин ижодни ўрганишни бошлайди.

    Кўпчилик фарзандларини олиб келиб, шогирдликка олиб, клип чиқариб беринг, деб сўрашади. Ҳозир клип олиб, телевидениега ҳам чиқардингиз дейлик, аммо 17 ёшга тўлганида нима қиласиз, дейман. Чунки у бола энди халқ учун қизиқ бўлмай қолади, аввал кўрганман-ку, эшитганман-ку, дейишади.

    Агар ўғилларим кун келиб санъаткор бўламан деб жиддий аҳд қилса, албатта, ёрдам бераман. Аслида ҳозир ҳам имконият бор. Концертимда дуэт айтиб чиқса ҳам бўлади. Чунки тўнғич ўғлимнинг чиройли овози бор. Аммо унинг ижодини ҳеч ким жиддий қабул қилмайди. Болага барибир боладек муносабатда бўлишади, — дейди хонанда Жаноб Расул.

    Хонанда отаси ҳақида берилган саволга қуйидагича жавоб берди.

    — Қандай фарзанд бўлолганим ҳақида бирор нарса деёлмайман, аммо ҳеч қачон отамнинг кўзига тик қарамаганим аниқ. Менимча, энг муҳими ҳам ана шу. Икки йил аввал қандли диабет сабаб отам вафот этди. Унинг ўлимидан кейин ҳамма нарса отам билан қизиқ эканлигини тушуняпман. Уй қуришим ҳам отамнинг тавсияси билан қизиқ эди. Ҳозир ҳеч нарсанинг қизиғи йўқ. Афсуски, бу нарсаларни уларни йўқотгандан кейин кўпроқ ҳис қилар экансиз.

    Оила борасида ҳеч қандай армоним йўқ. Чунки менда бир инсонда бўлиши керак бўлган ҳамма оилавий бахт бор. Фақат отамдан эрта айрилганим кўнглимни тирнайди. Онам, фарзандларим ва аёлим билан бутун дунёни кезиб чиқишни орзу қиламан. Хизматлар сабаб ҳеч бунга вақт ажратолмаяпман, — дейди хонанда.

    Мавзуга доир:

    • «Топганимни ҳисобласам, шу пайтгача уймас, аэропорт қуришим керак эди». Жаноб Расул тўйлардан қанча топиши ҳамда 400 минг долларлик уйи ҳақида гапирди (видео)
    • « ‘Дада, парҳез қилмасангиз, ўласиз’, дердим». Жаноб Расул отасининг вафотидан олдин кўп койигани, энди эса уни соғинаётгани ҳақида (видео)
    • Жаноб Расул YouTube’дан йилига 100 минг АҚШ доллари олиши ҳамда 30 минг доллар сарфлаган клипи ҳақида (видео)

    27.09.2022, 19:45   Изоҳ (0)   41608
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Актёр Ҳусан Мусабоев Матёқуб Матчонов унинг Ҳиндистондаги операцияси учун пул бергани ва қўллаб-қувватлагани ҳақида (видео)

    27.09.2022, 18:45

    Болалар учун энг яхшиси: Меросхўрларидан пулларини аямайдиган машҳур инсонлар (фото)

    27.09.2022, 16:55

    Голливуд актёри Алек Болдуин саккизинчи маротаба ота бўлди

    27.09.2022, 14:47

    «Буракнинг туфлисини ялашга тайёр бўлган аёлларимизни кўриб, ачиндим». Матёқуб Матчонов ўзбек аёлларининг турк актёри билан расмга тушиш учун қилган қилиқларини қо...

    27.09.2022, 12:23

    «Блогерлардан энсаси қотадиган актрисалар нима иш қилиб юришибди?» — Хонзода Қамбарова блогерларни ёқтирмайдиган ва ўзи ҳам вайн олаётган актрисалар ҳақида (видео)...

    27.09.2022, 10:59

    Instagram: Даврон Асқаров никоҳ тўйидан репортаж, яна бир қизни асраб олган Диёра Усмонова, кўзойнагини Нилуфар Усмоновага совға қилган Мурод Назаров

    26.09.2022, 22:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Apple мияси iPad’га уланган инсонни намойиш этди

    Дунё | 5 август, 21:50

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Қўшма Штатларнинг энг мақталган ракета эсминеци ҳолати тармоқ фойдаланувчилари орасида истеҳзога сабаб бўлди

    Дунё | 5 август, 21:40

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Дунё | 5 август, 21:10

    “Водийдан Тошкентгача бўлган барча метан заправкалар тўлиқ қувватда ишламоқда”. Энергетика вазирлиги тарқалган хабарларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.