Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги гуруҳ босқичи 1-тури доирасида 27 сентябрь, сешанба куни Туркманистонга қарши баҳс олиб борди.

Фото: ЎФА

Фото: ЎФА

Ўзбекистон рақиб дарвозасига жавобсиз 8 та гол урди. Ўзбекистонликлар Даврон Чориев, Дилшод Раҳматов, Шаҳрам Фахриддинов, Акбар Усмонов биттадан гол урган бўлса, Машраб Одилов ва Ихтиёр Ропиев дублни расмийлаштирди.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогини ғалаба билан бошлади.

Баҳодир Аҳмедов шогирдлари кейинги турда 29 сентябрь куни Тожикистонга қарши майдонга тушади.

Осиё Кубоги

Гуруҳ босқичи, 1-тур

27 сентябрь, сешанба

Ўзбекистон — Туркманистон 8:0

Голлар: 1:0 — 5 Чориев, 2:0 — 12 Одилов, 3:0 — 15 Ропиев, 4:0 — 22 Одилов, 5:0 — 31 Раҳматов, 6:0 — 34 Ропиев, 7:0 — 35 Фахриддинов, 8:0 — 40 Усмонов.

Ўзбекистон: Равшан Элибоев, Ихтиёр Ропиев, Илҳом Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Даврон Чориев.

Захирадагилар: Рустам Умаров, Анасхон Раҳматов, Машраб Одилов, Суннат Жўраев, Дилшод Раҳматов, Акбар Усмонов, Давлат Ибрагимов, Шаҳрам Фахриддинов, Элбек Тўлқинов.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Суриядаги курдлар Россиядан ҳудудларини ҳимоя қилишда ёрдам сўради
Маҳаллий
Ўзбекистонда 2023 йилда мева ва сабзавотлар нархи жиддий ўсиши кутилмоқда
Дунё
Ким Чен Ир топшириғи билан уюштирилган теракт, самолёт бошқариб ҳалокатга учраган «Формула-1» чемпиони ва немислар томонидан қатл этилган Космодемянская. Кун хроно...