Франция терма жамоаси Миллатлар Лигаси 6-турида Данияга 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.
2022 йилда Дидье Дешам шогирдлари умумий ҳисобда уч бор мағлубиятга учради: Дания (1:2 ва 0:2) ҳамда Хорватияга (0:1). Бу мағлубиятларнинг барчаси Миллатлар Лигасида қайд этилди.
Бу орқали Франция терма жамоаси ўз тарихидаги антирекордни такрорлади. 1966, 1981, 2008 ва 2010 йилларда ҳам Франция бир йил ичида учта расмий ўйинда мағлуб бўлганди.
Жамоанинг кейинги расмий ўйини ЖЧ—2022 гуруҳ босқичи доирасида Австралияга қарши бўлади. Шунингдек, амалдаги жаҳон чемпиони гуруҳда Дания ва Тунисга қарши ўйнайди.
Франция Миллатлар Лигаси А Лигаси 1-гуруҳида 5 очко жамғариб, 3-ўринни қўлга киритди. Гуруҳда Хорватия (13 очко) биринчи ўрин билан ярим финалга йўл олган бўлса, Дания (12) иккинчи ўринда қайд этилди. 4 очко тўплаган Австрия эса Б Лигага равона бўлди.
Изоҳ (0)