Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Букингем саройининг Twitter’даги саҳифасида Британия қироличаси Елизавета II нинг қабртоши сурати чоп этилди.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Қабртош Виндзордаги қирол Георг VI мемориал ибодатхонасига ўрнатилган. Унинг асоси Бельгия қора мармаридан иборат бўлиб, жез ёзувлари билан безатилган ва ибодатхона полига ўрнатилган. Атрофига гулчамбар ва гулдасталар териб қўйилган.

Қабртошга қироличанинг ота-онаси ва турмуш ўртоғининг исмлари ҳамда ҳаёт йиллари ҳам ўйиб ёзилган: «Георг VI 1895—1952», «Елизавета 1900—2002», «Елизавета II 1926—2022» ва «Филипп 1921—2021».

Қиролича Елизавета II 8 сентябрь куни Шотландиядаги Balmoral қасрида 96 ёшида вафот этди. 19 сентябрь куни унинг дафн маросими бўлиб ўтди. Британия қироллиги тахтини шаҳзода Чарльз эгаллади ва ўзига Чарльз III номини олди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россия бош вазири Мишустин Ўзбекистонга келди (фото)
Дунё
«Дарё»кундалигида 1 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирилди