Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2022 йилнинг июнь ойида хонанда Шакира 12 йиллик муносабатларидан сўнг «Барселона» ҳимоячиси Жерар Пике билан ажрашишини маълум қилди. Уларнинг ажримига футболчининг хиёнати сабаб бўлган. Орадан бироз вақт ўтиб, Шакира сукунатни бузишга қарор қилди ва бу мавзуга биринчи марта ўзи изоҳ берди, деб ёзади «Lisa.ru».

Фото: «Lisa.ru»

Фото: «Lisa.ru»

«Мен сукут сақладим ва ҳаммасини енгишга ҳаракат қилдим. Ҳа, ҳозир бу ҳақда гапириш мен учун жуда қийин. Айрилишимиз халқнинг кўз ўнгида юз берди, шунинг учун бу нафақат менга, балки болаларимизга ҳам оғир бўлди. Папарацсилар мени уйимда 24/7 кузатиб турди. Улардан яширинадиган жойим йўқ, оддий оиладек боғда ҳам сайр қила олмаймиз.

Биласизми, мен ажрашишимизнинг тафсилотларини ошкор қилишга тайёр эмасман, лекин айтмоқчиманки, мен севгимиз учун ўзимни ва карьерамни қурбон қилдим. Бунинг шарофати билан фарзандларим ҳақиқий онага эга бўлди. Менинг улар билан муносабатим жуда ажойиб. Айтишим мумкин бўлган нарсанинг бори шу», — деди юлдуз.

Эслатиб ўтамиз, Шакира ва Жерар Пике 2010 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати вақтида танишган. Собиқ севишганлар бир кунда, 10 йил фарқ билан туғилган. Улар фарзанди Саша ва Милан туғилганига қарамай, жуфтлик оилавий муносабатларини қонунийлаштирмаган. Улар фуқаролик никоҳида яшаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Путин расмий қароргоҳида зинадан йиқилиб тушгани айтилмоқда
Маҳаллий
«Машина минишни қимматлаштириш керак». Дониёр Ғаниев тирбандликларни камайтириш, аҳолини жамоат транспортига ўргатиш учун нималар қилиш зарурлиги ҳақида
Маданият
«Уйда ёлғиз» фильми юлдузи шапкаси ёнаётган саҳнани суратга олиш пайтида боши куйиб қолгани ҳақида гапирди