Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Тошкент вилояти Бектемир туманида фирибгарликда гумон қилинган шахс ушланди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг май ойида Р.Н. (41 ёшли) ўзининг таниши Т.А.дан (40 ёшли) 861 миллион сўмлик 42 тонна писта олиб, пулини бўлиб-бўлиб тўлаб беришни ваъда қилган.

Орадан вақт ўтиб Р.Н. 656 миллион сўм пулни Т.А. қайтариб берган. Аммо қолган 205 миллион сўмни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳ

Ахмаджон Жабборов

24 сентябр, 10:33

Шу ишлар шарт эмаску. Ахир бодакамера бор. Ўзини машина капотига отиш шарт эмаску.

Асосий янгиликлар