Футбол бўйича ўртоқлик ўйинида Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 23 сентябрь, жума куни Жанубий Корея билан баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 52-дақиқасида Алишер Одилов гол урди. Ўйин сўнгида Квон Ҳеок Кю ҳисобни тенглаштирди. Шу тариқа Тимур Кападзе шогирдлари дуранг натижа қайд этди.
Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси 26 сентябрь куни яна Жанубий Кореяга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади.
Ўртоқлик ўйини
23 сентябрь, жума
Ўзбекистон U-23 — Жанубий Корея 1:1
Гол: 1:0 — 52 Алишер Одилов, 1:1 — 88 Квон Ҳеок Кю.Ўзбекистон: Владимир Назаров, Саидазамат Мирсаидов, Достонбек Турсунов, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Иброҳим Ибрагимов, Жасур Жалолиддинов, Отабек Жўрақўзиев, Алибек Давронов, Ҳусайн Норчаев, Руслан Жиянов, Абдурауф Бўриев.
Жанубий Корея: 1. Ким Жонг Ҳун, 4. Бюн Жун Су, 8. Оҳ Жаэ Ҳёк, 9. Жунг Ҳан Мин, 10. Гоҳ Юнг Жун, 11. Ан Жаэ Жун, 12. Парк Кю Ҳюн, 15. Юн Сук Жу, 22. Ли Ҳюн Жу, 23. Ҳванг Жаэ Вун, 26. Жо Сеонг Гвон.
Изоҳ (0)