Супер оғир вазн тоифасида WBA, WBO ва IBF камарлари соҳиби Олександр Усик фаолияти якунига қадар учта жанг ўтказади, дея хабар қилмоқда журналист Майкл Бенсон.
Унинг маълумотларига кўра, украиналик боксчи Тайсон Фьюри ва Сауль Альваресга қарши рингга кўтарилмоқчи, кейин эса Украинада хайрлашув жангини ўтказмоқчи.
Август ойининг охирида Усик Энтони Жошуага қарши кечган реванш жангида ғалаба қозониб, чемпионликни ҳимоя қилганди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)