УЕФА футбол бўйича Европа чемпионатида иштирокчилар сонини ошириш ғоясидан воз кечади.
Daily Mail нашрининг хабар қилишича, ташкилот 2028 йилга келиб иштирокчилар сонини 32 тага ошириш ғоясидан воз кечиш истагида.
Европа телевизион компаниялари УЕФАнинг 55 аъзосидан 32 таси қатнашадиган мусобақа тижорий томондан қимматга сотилмаслигини маълум қилган. Бунга сабаб қилиб кўплаб гуруҳдаги вазият олдиндан аён бўлиши, ҳеч нарсани ҳал қилмайдиган ўйинлар сони ортиши кўрсатилган.
Бу ҳақдаги якуний қарор УЕФАнинг ноябрь ойидаги Ижроқўм йиғилишида маълум қилинади.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилдан бошлаб Евро қатнашчилари сони 16 тадан 24 тага оширилганди.
Изоҳ (0)