Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия президенти Владимир Путин 21 сентябрь куни қисман сафарбарлик эълон қилганидан кейин, мамлакатнинг 38 та шаҳрида норозилик акциялари бўлиб ўтди. Бу ҳақда ҳуқуқни ҳимоя қилиш бўйича «ОВД-Инфо» лойиҳаси хабар берди. Акцияларда 1400 дан ортиқ киши қўлга олинди.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

«Бир қатор ҳудудларда рухсат берилмаган акцияларни ўтказишга уринишлар юз берди, улар жуда кам сонли иштирокчиларни тўплади. Уларнинг барчасининг олди олинди, қонунбузарликларга йўл қўйган шахслар қўлга олиниб, жавобгарликка тортилиш учун полиция ҳудудий бўлинмаларига олиб кетилди», — деб маълум қилган Россия Ички ишлар вазирлиги расмий вакили.

21 сентябрь куни Россия президенти Владимир Путин Россияда қисман сафарбарлик эълон қилиш ҳақидаги фармонни имзолади. «Ватанимиз, яхлитлигимизни ҳимоя қилиш учун қисман сафарбарликни қўллаб-қувватлаш зарур, деб ҳисоблайман», — деди Россия раҳбари.

Сафарбарлик тадбирлари 21 сентябрь куни бошланади. Путин ҳудудлар раҳбарларига «ҳарбий комиссарликлар иши учун зарур барча ёрдамни кўрсатишни» буюрди.

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг айтишича, қисман сафарбарлик чоғида 300 минг захирадаги аскар чақирилади. Унинг сўзларига кўра, бу Россия сафарбарлик ресурсининг тахминан 1 фоизини ташкил қилади.

Шундан кейин Россияда сафарбарлик эълон қилинишига қарши «Change.org» сайтига жойланган петицияни ўн минглаб одам имзолади.

Шу куни Москва прокуратураси рухсат берилмаган митингларни ташкиллаштирганлик ва уларда иштирок этганлик, шунингдек, бундай тадбирлар ҳақида маълумот тарқатганлик учун жавобгарлик белгилангани ҳақида огоҳлантириш эълон қилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россия бош вазири Мишустин Ўзбекистонга келди (фото)
Дунё
«Дарё»кундалигида 1 декабрда содир бўлган энг муҳим воқеалар
Дунё
Эронда мамлакат терма жамоасининг ЖЧдаги мағлубиятини нишонлаган йигит отиб ўлдирилди