Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ушбу хамиртурушсиз пишириқлар татар ва бошқирд таоми ҳисобланади. Улар пирожкага қараганда анча осон тайёрланади ва мазали таъмга эга.

Фото: Lifehacker

Фото: Lifehacker

Керакли масаллиқлар:

  • сув — 150 мл
  • туз — таъбга кўра
  • ун — 300 г
  • картошка — 1 500 г
  • пиёз — 1 дона
  • сариёғ — 100 г ва яна 2 қошиқ
  • сут — 150 мл
Тайёрланиши:
  1. Илиқ сувни бир чимдим туз билан аралаштиринг. Унни солиб қаттиқ, силлиқ хамир ҳолатига келтиринг. Думалоқ ҳолатга келтиринг, сочиқ билан ёпинг ва 20-30 дақиқага қолдиринг.
  2. Картошкани тозалаб майдаланг ва пишгунига қадар тузли сувда қайнатиб олинг.
  3. Пиёзни майда бўлакларга кесиб олинг ва 2 ош қошиқ сариёғда жигарранг тусга киргунча қовуринг.
  4. Тайёр картошкани эзиб олинг ва пюре ҳолатига келтиринг. Устига қовурилган пиёз ва илиқ сут, туз қўшинг.
  5. Хамирни 8-10 та тенг бўлакларга бўлинг, ҳар бирини товангизнинг ўлчамига қараб юпқа қилиб ёйинг.
  6. Кистибиларни қуруқ, олдиндан қиздирилган идишда пуфакчалар пайдо бўлгунча ҳар томондан бир дақиқа давомида пиширинг.
  7. Ҳар бир хамирнинг ярмига пюрени ёйиб, тўлдиринг ва хамирни ярмидан букланг. Эритилган сариёғ билан кистибиларни мойланг.
Ёқимли иштаҳа!

Мавзуга доир:

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Трамп АҚШ конституциясини бекор қилишга чақирди
Маслаҳатлар
Саратонга қарши ва иммунитет учун фойдали: «Холодец» тайёрлаш учун 5 та сабаб
Дунё
Долларнинг қадрсизланиши оқибатида олтин нархи ошиб бормоқда