Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия президент Владимир Путин мамлакатда қисман сафарбарлик эълон қилгач, эндиликда Давлат Думаси аппаратининг «ҳарбий маҳоратга эга» депутатлари ва ходимлари Украинадаги урушда кўнгилли сифатида иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда Давлат Думаси спикери Вячеслав Володин қуйи палатанинг ялпи мажлисида гапирди.

Фото: «Lenta.ru»

Фото: «Lenta.ru»

«Ҳеч қандай имтиёз (яъни армияда хизмат қилмаслик ҳуқуқи — «Дарё» изоҳи) йўқ — шундан келиб чиқиб иш кўрайлик», —  деди Володин. Унинг сўзларига кўра, бир қанча депутатлар аллақачон жанговар ҳаракатлар майдонида бўлиб, уларда кўнгилли сифатида қатнашган.

Володиннинг сўзларига кўра, Давлат Думаси ҳарбий операцияда иштирок этиш истагида бўлган ҳамда зарурий ҳарбий кўникмаларга эга депутатларнинг қарорини қўллаб-қувватлайди.

Россия Коммунистик партияси раҳбари Геннадий Зюганов президентнинг сафарбарлик талабини узоқ вақт кутганини айтди.Унинг фикрича, ҳозир агар таъминот ва ижтимоий кафолатлар берилса, кўнгиллилар етарлича тўпланади. Шу билан бирга, у қишлоқ хўжалигида ишлайдиганларни сафарбарликка жалб қилиш зарур деб ҳисоблайди.

Россия Либерал-демократик партияси етакчиси Леонид Слуцкий президентнинг қисман сафарбарлик ҳақидаги қарорини «доно позиция» деб атади.

«Агар коллектив Ғарб ўз вақтида фикрини ўзгартирганида ҳеч қандай сафарбарлик бўлмасди», — деди у ва Россия «Украинани демилитаризация ва денасификациялаш» шартлари бўйича музокараларга тайёр эканини, аммо Киев музокаралардан бош тортганини айтди. Депутатнинг сўзларига кўра, энди ҳеч қандай музокараларга ўрин йўқ.

«Ягона Россия» фракцияси раҳбари ўринбосари Дмитрий Вяткиннинг нутқи ноодатий бўлди. У фронтга бормаслик ҳақида «қийин қарор» қабул қилганини айтди.

Вяткиннинг айтишича, «россияликларга ҳозирги вазиятнинг мураккаблигини тушунтириш зарур», шу сабабдан у қолишга қарор қилган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маданият
«Худодан қўрқмаган одамдан қўрқдим». Ўзбекистон халқ артисти Бобомурод Ҳамдамов оилавий низолар туфайли ижара уйда яшамоқда (видео)
Маҳаллий
«Одамлар ўлимида ўзимни айбдор ҳисобламайман» — Нукусдаги тартибсизликлар етакчиси Даулетмурат Тажимуратов
Маҳаллий
Самарқандда ўқувчининг онаси «замдиректор»ни калтаклади