• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Туризм учун аслида Косонсойдан жозибали ҳудудни топиш қийин». Имкониятларидан унумли фойдаланмагани учун синов муддати белгиланган Косонсой ҳокимининг хулосалари

    Президент Шавкат Мирзиёев ички ва ташқи туризм салоҳиятини ошириш бўйича ўтказган видеоселектор йиғилишида Наманган вилоятининг Косонсой тумани ҳам танқид қилиниб, ҳудуд ҳокимига соҳада ўзгаришлар қилиши учун уч ой синов муддати берилди. «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров билан учрашиб, танқиддан кейинги хулосалар ва келгусидаги режалар ҳақида суҳбатлашди.

    Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров.

    Косонсой тумани ҳокими Дилмурод Қодиров.
    Фото: Косонсой туман ҳокимлиги ахборот хизмати
    Туризм учун Косонсой тумани каби жозибали ҳудудни топиш қийин. Тарихий ёдгорликлар бисёр, табиати бетакрор, сайёҳларга сифатли хизмат кўрсатиш учун инфратузилма яратилган. Фақат биз мутасаддилар бу имкониятлардан тўлақонли фойдалана олмадик ва давлат раҳбари томонидан ҳақли равишда эътироз билдирилди. Энди бу йўналишда эътиборсиз бўлиш ва сусткашлик қилишга ҳаққимиз йўқ», — дейди туман ҳокими.

    Муғтепа археологик ёдгорлиги.

    Муғтепа археологик ёдгорлиги.
    Фото: Косонсой туман ҳокимлиги ахборот хизмати

    Дилмурод Қодировнинг қайд этишича, икки минг йилдан ортиқ тарихга эга кўҳна Косонсойда туристларни жалб этадиган йигирмадан ортиқ археологик ва меъморий обидалар бор. Жумладан, Кушонийлар давлати пойтахти бўлган Муғтепа археологик ёдгорлиги, ўнинчи асрга оид «Ғўзапоямозор», қадимий ер ости ҳаммомлари, «Шайх Юсуфхон Эшон», «Махдуми Аъзам» зиёратгоҳлари, «Жоме’» ва «Садпири комил» масжидлари зиёрат туризмини жадал ривожлантириш учун муҳим омил бўла олади.

    Косонсой жоме масжиди

    Косонсой жоме масжиди
    Фото: Косонсой туман ҳокимлиги ахборот хизмати
    Туманимизда республиканинг барча вилоятлари ва қўшни давлатлар, хусусан, Қирғизистондан келадиган даволанувчиларнинг қадами узилмайдиган санаторийларимиз бор. Демак, тиббий туризмни йўлга қўйиш учун шароитлар етарли. Ёз ойлари туманимиздаги 150 дан ортиқ дам олиш масканларига кунига минглаб одам келади. Афсуски, бу масканларнинг барчаси ҳам хавфсизлик ва ташқи кўриниш борасида талабга жавоб беравермайди. Уларни қайта хатловдан ўтказиб, тадбиркорларимиз билан бамаслаҳат хорижлик сайёҳларни ҳам ўзига жалб этадиган кўринишда бошқатдан лойиҳалашни режалаштиряпмиз.Дилмурод Қодиров, Косонсой тумани ҳокими

    Косонсой туман маданият ва истироҳат боғи.

    Косонсой туман маданият ва истироҳат боғи.
    Фото: Косонсой туман ҳокимлиги ахборот хизмати

    Косонсойнинг туризм салоҳиятини янада ошириш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Унга мувофиқ, 2022 йил якунига қадар «Олмазор» маҳалласи ҳудудида «Сўлим оби ҳаёт» МЧЖ томонидан қуриб фойдаланишга топширилган умумий қиймати 15 миллиард сўмлик «Соғломлаштириш маскани» фаолиятини кенгайтириш, «Ширин туризм хизмат кўрсатиш» МЧЖ томонидан умумий қиймати 1 миллиард сўм бўлган «Туризм хизматини ташкил этиш» лойиҳасини ишга тушириш, «Бештегирмон баракаси» оилавий корхонаси томонидан «Дам олиш масканини кенгайтириш ва меҳмон уйлари ташкил этиш» лойиҳасини амалга ошириш, «Баҳористон» маҳалласидаги мототрассада «Саванна» мотоклуби кубоки, ҳунармандларнинг вилоят фестивали ва дорбозлар ўртасида республика мусобақасини ўтказиш режалаштирилган. Жорий йил охиригача «Оилавий меҳмон уйлари» сони 70 тага етказилади, туризм объектларида Wi-Fi ҳудудлари кўпайтирилади.

    «Махдуми Аъзам» зиёратгоҳи.

    «Махдуми Аъзам» зиёратгоҳи.
    Фото: Косонсой туман ҳокимлиги ахборот хизмати
    Давлат раҳбари томонидан видеоселекторда айтилган «ҳар бир ҳоким менинг вилоятим, шаҳар ва туманимга сайёҳлар қаерга ва нимани кўришга келади деган саволни ўзига бериши керак» деган таъкид жуда ўринли. Туманда шу ҳақли саволга тўғри жавоб топишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишга аллақачон киришдик. Бу саъй-ҳаракатларимиз йил якунига қадар самарасини беради ва Косонсой маҳаллий ҳамда хорижий сайёҳлар харитасидаги энг жозибали манзиллардан бири бўлиб қолади.

    Дилмурод Қодиров, Косонсой тумани ҳокими

    Мавзуга доир: «Ҳафтанинг ҳар жумасини туризм куни деб белгиладик». Туризм салоҳияти пастлиги сабаб ишдан олинган Ургут ҳокими президент танқидидан кейинги хулосалари ҳақида

    21.09.2022, 17:33   Изоҳ (0)   13050
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Менинг котибим ҳам талаба, тўлиқ ставкада ишлайдиган ходимдан, унинг шижоати бошқачароқ» – Абдуқодир Тошқулов

    21.09.2022, 17:28

    Тошкент, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида электр энергиясидаги қарздорликни йўқ қилиш учун пул олган масъуллар ушланди

    21.09.2022, 17:16

    Андижондаги жанжалда 36 ёшли эркак вафот этди. Марҳумнинг яқинлари уни дўкон сотувчиси уриб ўлдирганини айтмоқда

    21.09.2022, 17:04

    «Тадбиркорлар мактаби»: бизнесни бошлаш ва бошқаришда дастлабки сабоқни олинг

    21.09.2022, 16:38

    Шавкат Мирзиёев маиший кимё воситалари бозорида халқаро брендларни олиб келиш вазифасини қўйди

    21.09.2022, 16:31

    ​Андижондаги газ заправкада Damas газ баллони портлади

    21.09.2022, 16:27
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ биринчи хоними Путинга мактуб йўллади

    Дунё | 17 август, 14:15

    Тошкент ижарада турмоқчи бўлган талабаларни чув туширувчи фирибгарлар пайдо бўлди

    Ўзбекистон | 17 август, 13:40

    “Нетаньяхунинг ўзи муаммога айланган” — Дания бош вазири

    Дунё | 17 август, 13:05

    Ҳейтга учраган Керем Бурсин, Покизанинг ғалати ҳоббиси, Ҳанде Эрчелнинг никоҳ маросими — Турк киноси янгиликлари

    Шоу-бизнес | 17 август, 12:35

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 18 август куни ёмғир ёғиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 12:10

    Starlink Ўзбекистонда 2026 йилда ишга туширилиши мумкин

    Ўзбекистон | 17 август, 11:37

    Путин Украинада жанг қилган Шимолий Корея аскарларини “қаҳрамон” деб атади

    Дунё | 17 август, 11:08

    Ҳамзат Чимаев Дю Плессини мағлубиятга учратиб, UFC’нинг янги чемпионига айланди (видео)

    Спорт | 17 август, 10:49
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.