• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Андижондаги жанжалда 36 ёшли эркак вафот этди. Марҳумнинг яқинлари уни дўкон сотувчиси уриб ўлдирганини айтмоқда

    Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида 2022 йилнинг 1 сентябрь куни кеч 19:00 ларда юз берган жанжал оқибатида Аброр Жўраев исмли 36 ёшли фуқаро воқеа жойида вафот этган. Унинг вафотида амакиваччалар ўртасидаги тортишувга қўшилган дўкон сотувчисининг қўли борлиги айтилмоқда. Бу ҳақда «Дарё»га марҳумнинг яқинлари маълум қилди.

    Аброр Жўраев.

    Аброр Жўраев.
    Фото: Марҳумнинг шахсий архивидан

    Марҳум яқинларининг айтишича, жанжал воқеаси ҳудуддаги кузатув камерасига тушган. Бироқ терговчи бу видеоёзувларни уларга бермаяпти.

    Воқеа иштирокчиси Дилшодбек Низомовнинг айтишича, жанжалга Аброрнинг амакиваччаси Шуҳрат билан юз берган тортишув сабаб бўлган.

    Дўконга кириб, табор пиво сўрадик. Дўкончи унақа пиво йўқ, бошқаси бор деди. Кейин олмаймиз деб чиқиб кетаётганимизда Аброр борини олаверайлик деди. Қўйинг, керакмас деб чиқиб кетаётганимизда Аброрнинг амакасини ўғли Шуҳрат келиб қолди. У билан кўришиб, уч метрча нарироққа юрдим. Орқамдан Аброр чиқди. Ёнимга келаётганида амакиваччасига қараб «Шуҳрат ака поччам келибди, юринг меҳмон қиламан», деди. Шуҳрат унга жавобан «Сен-а? Меҳмон қилоласанми сен?», деди. «Ҳа, ака мен меҳмон қиламан», деганди «Сен меҳмон қилолмайсан», деди. Шунда Аброр «ака, сиз мени нотўғри тушуняпсиз. Қачон меҳмон қилолмай қолганман?», деганда «Мени меҳмон қилиш сенгамас», деди.

    Шундан кейин иккаласи бир-бирига қараб юрди. Мен Аброрни қайтардим, у қайтди. Бироқ амакисининг ўғли битта гапни қайтараверди. Шундан кейин иккаласи урушиб кетди. Ўрталарига тушиб «Қўйинг, Аброр», деб ажратаётганимда дўкончи чиқди. Унга Аброрни олиб кетишни сўрадим. Ўзим эса Шуҳратга қараб, «Қўйсангизчи, ахир ака-уканинг болалари бўлсангиз. Бир-биринглар билан шунақа жанжал қилсангизлар яхшими? Кўрган кўзга яхшимас-ку? Унда кўра, тинч кетинглар», дедим. Кетишмади. Аксинча, турган жойида гапларини қайтараверди. Аброр эса унга жавобан «Мен ҳар қанақасига меҳмон қила оламан. Қачон меҳмон қилолмаганман», деяверди. Шуҳрат эса сўкинди. Шундан кейин тортишув авж олди. Дўкончи эса «бу ерда сўкинманглар», деб Шуҳратни ушлаб қолди. Иккаласини ажратишга ҳаракат қилдим. Аммо ажратаётган вақтимда дўкончи мени муштлаб урди. Кутилмаган зарбадан довдираб, кўз олдим қоронғилашиб кетди. Кўзимни очганимда дўкончини ушлаб қолишга интилдим. Лекин у қўлимдан силтаб чиқди-да, энгашиб қолганимдан фойдаланиб бурун, оғиз аралаш футболка билан мени димлаб, бўғиб кўкрагимга тизза қўйди. Бир амаллаб, жон ҳолатда ўзимни ҳимоя қилдим-да, ўнг тарафимга қараганимда Аброр ерда ётган экан. Югуриб олдига бориб, тургизишга ҳаракат қилдим. Лекин турмади. Кимдир тили танглайига ёпишиб қолгандир, қўлингизни тиқиб кўринг деганди. Оғзига қўлимни тиқиб, тилини пасга босдим. Кейин атрофдагилардан сув сўрасам ҳеч ким ёрдам бермади. Шунда дўконга югуриб кириб сув олиб чиқдим-да, юзига сочдим. Кимдир қошиқ солиш керак деб қошиқ олиб келди уни ҳам солдик. Юрагини массаж қилиш керак дейишганди, массаж ҳам қилинди. Еганлари оғзидан чиқиб кетди. Кейин шифокорлар келиб, қочинглар дейишди, чеккага ўтдик. Олиб кетишди. Орқасидан борганимизда шифокорлар ўлганини айтишди. Мен шокка тушиб қолдим. Уч кун деганда зўрға ўзимга келдим. Бўлган воқеа шу», — дейди марҳумнинг поччаси Дилшодбек Низомов.

    Дилшодбек Низомов.

    Дилшодбек Низомов.
    Фото: Telegram

    Дилшодбек Низомовнинг қўшимча қилишича,  воқеа гувоҳлари унга дўкончи ҳеч қандай сабабсиз иккисини ажратаётган вақтида биринчи унга кейин эса Аброрга мушт туширганини айтган.

    Камера ёзувларини кўрганлар «Сен Шуҳратни тўсиб қолгансан. Дўкончи Аброрни битта урганда ерга йиқилиб, оёғини қимирлатиб ўлган», дейишяпти», — дейди Дилшодбек Низомов.
    Марҳумнинг яна бир поччаси Шуҳрат Юсуповнинг айтишича, Аброрнинг оила аъзолари терговчидан суд экспертиза хулосасини сўраган, аммо ололмаган.
    Терговчидан суд экспертизаси хулосасини беришини сўраганимизда бермади. Ҳеч бўлмаса нусхасини беринглар десак, «Ҳаттоки нусхасини ҳам кўриш умуман мумкин эмас. Фақат оиласи кўради», деган жавоб беришди. Ачинарлиси, оиласига ҳам кўрсатишмади. Шундан сўнг экспертиза қилинган жойга бориб нусхасини олиб келдик. Кейин тўполон қилиб бўлса-да терговга яна кирдик. Шунда олинган хулоса нусхасини терговчига кўрсатганимда қоғоздагини ўқиб қараб-қараб қўйди. Дўконга қўйилган камера тасвирларини бир нусхасини сўрадик, мумкинмас дейиляпти. Сўраб суриштирганимизда бизнинг, яъни оила аъзоларининг уни олишга ҳақимиз бор экан. Лекин терговчилар бизга «Агар сизларга буни берадиган бўлсак, эски яраларни янгилаб қўямиз-да», дейишяпти. Биз нима бўлса бўлар, деб беришини талаб қиляпмиз. Афсуски, ҳеч нарсани беришмаяпти. Чунки, опалари ва акалари билан бирга терговчи иштирокида тасвирларни кўриб чиқдик. Шунда ҳам прокуратура ходимлари ўртага тушганидан кейин битта телефон орқали кўрсатишди. Унгача роса ялинтиришди. Биз бир нарсани тушунмаяпмиз нимага ҳужжатларни бизга бермаяпти, нега хулосаларни яширишяпти? Марҳумнинг аёли президентга мурожаат қиламан дейишгач, хулосани берамиз дейишган. Шуни кутяпмиз», — дейди Шуҳрат Юсупов.
    Шуҳрат Юсуповнинг таъкидлашича, шифокорлар марҳумнинг вафотига касаллик сабаб бўлган деган фикрни билдирган. Бироқ унда ҳеч қандай касаллик аломатлари бўлмаган.

    Шуҳрат Юсупов.

    Шуҳрат Юсупов.
    Фото: Telegram
    Тутқаноғи тутиб қолган дейишяпти. Лекин шу кунгача унда бундай ҳолатлар кузатилмаган, ҳеч қандай шифохонада рўйхатда ҳам турмас эди. Тасвирларни кўрганимизда умуман бошқача ҳолат. Аброр калтак егандан сўнг орқа мия билан ерга тушяпти. Шунинг натижасида вафот этганлиги кўриниб турибди. Нимага энди айнан бундай хулосага келишмоқда буни тушунмаяпмиз. Ҳақиқатни яширишга уринишмоқда», — дейди Шуҳрат Юсупов.
    Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши очилган ёки очилмагани номаълум. «Дарё»нинг бу ҳақдаги сўровига на вилоят прокуратураси ва на Бош прокуратура жавоб берди.

    «Дарё» воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    21.09.2022, 17:04   Изоҳ (0)   44297
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Тадбиркорлар мактаби»: бизнесни бошлаш ва бошқаришда дастлабки сабоқни олинг

    21.09.2022, 16:38

    Шавкат Мирзиёев маиший кимё воситалари бозорида халқаро брендларни олиб келиш вазифасини қўйди

    21.09.2022, 16:31

    ​Андижондаги газ заправкада Damas газ баллони портлади

    21.09.2022, 16:27

    Қашқадарёда фуқаро билан урушган ҳоким ўринбосари жавобгарликка тортилди

    21.09.2022, 16:22

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилди

    21.09.2022, 16:20

    Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди

    21.09.2022, 15:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30

    Трамп Путиннинг бутун Донбассни эгаллаш талабини қўллаб-қувватлади — ОАВ

    Дунё | 17 август, 18:40

    Путин Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистон | 17 август, 18:08
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.