Футбол бўйича Россия терма жамоаси Евро—2024 да қатнашмайди. Россия футбол иттифоқи (РФИ) терма жамоа саралаш баҳсларида иштирок этмаслигини маълум қилган.
Россия терма жамоаси 9 октябрь куни Франкфуртда бўлиб ўтадиган 2024 йилги Европа чемпионатининг саралаш босқичи қуръа ташлаш маросимида қатнашмайди. Сабаб — УЕФАнинг февраль ойида Россия терма жамоаси ва клубларини ташкилот тасарруфидаги мусобақалардан четлатгани.Февраль ойида Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари бошлангач, Россия терма жамоаси ва клублари кўплаб спорт турлари қатори футбол мусобақаларидан ҳам четлатилганди.Айни вақтда иттифоқ Спорт арбитраж судининг (CАС) якуний қарорини кутмоқда.
РФИ баёноти
Изоҳ (0)