«Челси» собиқ устози Томас Тухель Бундеслигага қайтиши мумкин.
Журналист Николо Скиранинг хабар беришича, германиялик мутахассис «Ювентус» билан музокара олиб бормаяпти.
Томас «Бавария»ни бошқариши мумкин. Агар мюнхенликлар Юлиан Нагелсманн билан шартномани бекор қилса, немис мутахассиси унинг ўрнини эгаллаши мумкин.
«Бавария» Бундеслигада 12 очко билан 5-ўринда бормоқда. Мюнхен клуби чемпионатда сўнгги 4 та ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти (3 та дуранг ва битта мағлубият).
Аввалроқ Тухель «Реал» бош мураббийи бўлиши мумкинлиги хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, Томас Тухель Чемпионлар Лигаси 1-турида «Динамо» Загребга учралган мағлубиятдан сўнг «Челси» мураббийлиги постини тарк этди.
Изоҳ (0)