Ўзбекистоннинг муваққат ишлар вакили Нодир Ғаниев Швеция Тадбиркорлик ва инновациялар вазирлигининг Аграр масалалар департаменти бош директори Ёхан Крафт ҳамда Европа Иттифоқи ва халқаро ҳамкорлик департаменти бошлиғининг ўринбосари Керолайн Торнемо билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.
Қайд этилишича, музокаралар чоғида инновация, рақамлаштириш, яшил иқтисодиёт ва ахборот технологиялари соҳасида Ўзбекистон—Швеция ҳамкорлигини йўлга қўйиш йўналишлари муҳокама қилинган.
Ўзаро мулоқот чоғида Швеция инновациялар вазирлигининг бўлинмалари Ўзбекистон вакиллари билан амалий алоқаларни ўрнатишдан манфаатдор экани билдирилган. Ўзбекистон ва Швецияда инновация технологиялари ва иқтисодий сиёсат масалаларига бағишлаб ўтказиладиган халқаро конференция ва илмий-амалий тадбирларда икки мамлакат экспертларининг иштирокини йўлга қўйиш масалалари ҳақида фикр алмашилган.
Изоҳ (0)