Тошкент ва Перм ўртасидаги автобус қатнови 20 сентябрдан қайта йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Тошкент» автовокзали матбуот хизмати маълум қилди.
Ушбу автобус қатнови 2020 йилда коронавирус пандемияси чекловлари сабабли тўхтатилганди. Эндликда автобус ҳафтасига икки марта — сешанба ва жума кунлари соат 17:25 да йўлга чиқади.
Чипталар нархи 21 сентябрь ҳолатига кўра, 905 минг сўмни ташкил этади.
Шунингдек, автовокзалдан Россиянинг бошқа шаҳарларига ҳам қатновлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Москвага автобуслар ҳар куни қатнамоқда. Батафсил рўйхат билан қуйдаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
Изоҳ (0)